Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ЭНГ МУҲИМИ, ИШТИРОК

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар кенгаши томонидан ўқитувчи ва ишчи-ходимлар ўртасида спортнинг волейбол (аёллар ўртасида), шахмат, шашка, стол тенниси, бадминтон, сузиш (аёл ва эркаклар ўртасида) турларидан спартакиаданинг биринчи босқичи ғолиблари навбатдаги босыич баҳсларига киришишди.

Наманган шаҳар касаба уюшмалари Мувофиқлаштирувчи кенгаши томонидан ташкил этилган спартакиаданинг иккинчи тармоқлараро босқичида 5 та шаҳардаги тармоқ кенгашларидан 17 нафардан, жами 85 киши иштирок этди.

 

Мусобақанинг волейбол спорт тури бўйича беллашув Наманган шаҳридаги 18-сонли умумий ўрта таълим мактабида, сузиш спорти бўйича Сузиш спортига ихтисослаштирилган БЎСМда, шахмат, шашка ва стол тенниси бўйича беллашувлар Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган БЎСМда  ҳамда бадминтон спорти бўйича 56-умумтаълим мактабида ўтказилди.

Малакали ҳакамлар хулосасига кўра спортнинг волейбол тури бўйича биринчи ўринни Таълим тармоғи жамоаси, иккинчи ўринни Тиббиёт тармоғи жамоаси ва учинчи ўринни Истеъмол товарлари тармоғи жамоаси эгаллашди.

Сузиш мусобақасида аёллар ўртасида биринчи ўрин таълим тармоғидан Сковпина Анастасияга ҳамда эркаклар ўртасида таълим тармоғидан Комилжон Халиловга; шахмат мусобақасида аёллар ўртасида биринчи ўрин тиббиёт тармоғидан Ханифа Мамажановага, эркаклар ўртасида таълим тармоғидан Махмуджон Латифбоевга; шашка мусобақасида аёллар ўртасида биринчи ўрин истеъмол товарлари тармоғидан Мукаррам Ниязовага, эркаклар ўртасида таълим тармоғидан Муроджон Усмановга; стол тенниси мусобақасида биринчи ўрин аёллар ўртасида таълим тармоғидан Сайёра Акбаровага, эркаклар ўртасида давлат муассасалари тармоғидан Абдуаъзам Абдаевга; бадминтон мусобақасида биринчи ўрин аёллар ўртасида таълим тармоғидан Фазилат Тўрабоевага ҳамда эркаклар ўртасида таълим тармоғидан Сергей Кандаковга насиб этди.

Мусобақа ғолиблари ва барча иштирокчилар тармоқ шаҳар кенгашларининг қимматбаҳо эсдалик совғалари ва дипломлари билан тақдирландилар.

Мусобақа иштирокчиларини тақдирлаш маросимида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси кенгаши раиси З.Маҳкамова, Наманган шаҳар касаба уюшмалари Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси М.Гафарова, тармоқ шаҳар кенгашлари раислари ҳамда корхона, ташкилот ва муассасалар касаба уюшма қўмиталари етакчилари иштирок этдилар.

 

 

  Дилдора РАҲМОНОВА,
«Ishonch»  мухбири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!