Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ДОИМО ХОТИРАМИЗДАСИЗ, БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИМ!

Наманган  вилоят касаба уюшма ташкилотлари Бирлашмасида мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таваллуд кунларини нишонлаш юзасидан маънавият соати ўтказилди. Унда Юртбошимизнинг тарихан қисқа муддат ичида амалга оширган эзгу ишлари яна бир бор ёдга олинди.

– Ўзбек халқини миллат сифатида дунёга танитган, жаҳон Саҳнида мустақил юрт сифатида ўз ўрнимизга эга бўлишимизни таъминлаган бу зот олдида ҳамиша қарздормиз, – деди Бирлашма раиси З.Маҳкамова. – «Ўзбекистон  Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги қарор ижроси юзасидан ҳар бир бошланғичда маънавият соатлари ўтказилмоқда. Уларда биринчи Президентимиз томонидан амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, ўзбек халқининг ўзини англаш борасидаги юксалиши тўғрисида фикр алмашилмоқда. Шунингдек, И.Каримов ҳаёти ва фаолияти тўғрисидаги роликлар намойиш этилмоқда.

– Юрт отаси бўлиш қанчалар машаққат эканлигини барчамиз яхши англаймиз, – дея ўз мулоҳазасини билдирди АСМ ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг вилоятдаги масъул ташкилотчиси Икромхон Шарафиддинов.  – Аммо бу машаққатни зиммасига олганларнинг ҳаммаси ҳам юрт меҳрига сазовор бўлавермайди. Биринчи президентимиз эса халқимиз қалбидан чуқур жой эгаллаган, меҳр ардоғига муносиб кўрилган зот эди. У кишининг халқимизга қилган яна бир эзгу иши – муносиб издош, ишончга сазовор шогирд тайёрлаганликларидир. Бугунги кунда Ш.Мирзиёевнинг олиб бораётган сиёсати, узоқни кўзланган эзгу ишлари фикримизнинг далилидир. И.Каримов шундай кунни орзу қилган эдилар, халқимизни шундай бирлашишини орзу этгандилар.

Маънавият соатида шу каби фикрлар иштирокчилар томонидан якдиллик билан таъкидланди. Биринчи Президентимизга ҳамиша муносиб авлод ва издош бўлиш асосий вазифамиз эканлиги эслаб ўтилди. Шу куни Бирлашма ҳовлисида Биринчи Президентимиз ҳақига Қуръон тиловат қилиниб, эҳсон оши тарқатилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!