Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ДИЛЛАРГА ШОДЛИК УЛАШИЛДИ

Инсонларга меҳр ва шодлик улашиб яшаш ҳар бир инсонга хос фазилат. Кексаларнинг кўнглини кўтариш, саломатлигини мустаҳкамлаш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш борасида касаба уюшмалари кенг кўламли ишларни амалга ошириб келмоқда.

Жорий йилнинг 29 январ куни Наманган шаҳридаги “Нуронийлар Саҳоват уйи” да яшовчи қариялар ва уларга хизмат кўрсатувчи ходимлар учун янги йил тадбири ўтказилди. Тадбирга таклиф этилган “А.Навоий номидаги драма ва комедия театри” артистлари, қорбобо ва қорқиз иштирокчиларга яхши кайфият бахш этишди.

Тадбирда нуронийларни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси раиси Зулайҳо Маҳкамова муборакбод этиб, уларга соғлиқ ва узоқ умр тилаган холда, давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган одилона сиёсат натижасида тинч ва осойишта ҳаётдан шукроналик хисси билан яшаш ҳар бир инсоннинг бугунги кундаги бурчи бўлмоғи кераклигини таъкидлади.

Тадбирда Давлат муаасасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар Кенгаши нуронийларга янги йил эсдалик совғалари билан иштирок этди.

“Касаба уюшмалари томонидан кўрсатилаётган алоҳида эътибор туфайли ҳар байрамда кўнгилларимиз қувончга тўлади. Кексаларга кўрсатилаётган мана шундай ғамҳўрлик фақатгина Ўзбекистондек жаннатмакон диёримизда бор. Янги йил арафасидаги бугунги тадбир ҳам барчамизнинг дилларимизга шодлик улашди. Бунинг учун юртбошимизга, касаба уюшмаларига чуқур эҳтиромимизни билдирамиз”-дейди нуроний отахон Каримжон ота Юсупов қўл очиб дуода бўларкан.

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!