Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ДАРДДАН ФОРИҒ ЭТАР БУ ҚЎЛЛАР

Дунёда шундай касб эгалари борки, кўнгли эгнидаги либоси каби оқ, фидойилиги оналарнинг қалбидан андоза олган. Оғир дамдаги матонати, синовларда тобланган жисмию сабри ҳамиша ҳавасга муносибдир. Бу таърифларнинг шифокорлар ҳақида эканлигини англаган бўлсангиз керак, ҳойнаҳой.

“Энг фаол ёш шифокор” кўрик-танловининг барча босқичлари Наманган вилоятида ҳам уюшқоқлик билан ўтказилди. Бироқ энг фаол, энг фидойи касб эгаларини аниқлаш ҳакамлар ҳайъатига бироз қийинчилик туғдирди. Чунки ҳар бир иштирокчи ўз соҳасининг билимдони, катта тажриба ва малакага эга сеҳрли қўллар соҳиблари эди.

Кўрик-танловнинг вилоят босқичида шаҳар ва тумандаги  даволаш профилактика муасасаларида ишловчи 14 нафар ёш шифокорлар иштирок этишди. Якунда РШТЁИМ Наманган филиалида болалар жарроҳи лавозимида ишлаб келаётган Бахтиёр Жаббаров ҳамда вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази эндоурология врач ординатори  Грант Арутунянц биринчи ўринни,  Наманган шаҳар 8-оила поликлиникаси умумий амалиёт шифокори Муаттар Салоева, 2-ўринни, Наманган туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлими врач-терапевти  Раъно Турдиқулова 3-ўринни эгаллади.

Биринчи ўрин соҳиблари Республика босқичида вилоят шарафини ҳимоя қилишади.

 

Шавкат ҚОСИМОВ,

Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Наманган вилоятидаги масъул ташкилотчиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!