Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

БУТУНЖАҲОН БОЛАЛАР МЕҲНАТИГА ҚАРШИ КУРАШ КУНИГА БАҒИШЛАНДИ

12 июн Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш кунига бағишлаб вилоят касаба уюшма ташкилотлари Бирлашмаси томонидан барча оромгоҳларда болалар иштирокида давра суҳбатлари ташкил этилди.
“Камалак” болалар оромгоҳида ташкил этилган тадбирда бугунги кунда бутун жаҳонда 168 млн. бола меҳнатга жалб этилгани, бу борада юртимизда болалар манфаати йўлида амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида сўз юритилди. Хусусан, Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳисоботида 2015 йилдан Ўзбекистонда бирорта ҳам бола мажбурий меҳнат жалб этилмагани эълон қилинган.
Давра суҳбати давомида болаларга меҳнат борасидаги ҳуқуқлари ёритилган буклетлар тарқатилди.

Мирзанозир ҚОРАБОЕВ,
Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси бўлим мудири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!