Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон!

Ўтаётган ҳар бир кун энг азиз ва энг улуғ байрам Ватанимиз мустақиллигининг чорак асрлик тўйини тобора яқинлаштирмоқда. Барчанинг юзида байрамона кайфият, ҳаётдан шукроналик туйғуси шундоққина акс этиб турибди. Корхона, ташкилот ва муассасаларда ушбу санага бағишлаб маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар кенгашида ҳам “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо Ўзбекистоним!” мавзусида маданий тадбир ўтказилди. Тадбирга тармоқ касаба уюшмаси корхона ва ташкилотларда кўп йиллар фидокорона меҳнат қилган ва қилаётган фахрийлар, касаба уюшма фаоллари таклиф этилди.

БезымяннйБайрам дастури доирасида истиқлолнинг моҳияти ва у туфайли эришилган ютуқлар тўғрисида, “Кеча ким эдигу, бугун ким бўлдик?” мавзуларида маъруза ва ҳужжатли фильмлар намойиш этилди. Тадбирда вилоят А.Навоий номидаги мусиқа ва драма театрининг санъаткорлари хуш кайфият улашишди.
“Байрам тадбирига ташриф буюрганимдан жуда хурсанд бўлдим. Албатта елкадош бўлиб кўп йиллар бирга ишлаган ҳамкасабаларни мана шундай азиз байрам арафасида кўришликдан бошимиз осмонга етди. Ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз”-дейди собиқ тармоқ касаба уюшмаси вилоят Кенгаши Ташкилий бўлим мудири ҳозирда фахрий Д.Джурабаева.

Меҳмонларга касаба уюшмасининг эсдалик совғалари тарқатилди.

       Н.Гафарова

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!