Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

БУ КУНЛАРГА ЕТГАНЛАР БОР …

Шундай инсонлар борки, улар билан бироз суҳбатлашсанг, худди у инсон сен ким эдингу, ким бўлибсан, деб ўзингизга савол беришга мажбур қилиб қўяди.

Ўшалардан бири Акбаржон ака Абдуллаевдир. Мана 40 йилдан зиёд қурилиш соҳасида ишлаб, нафақага чиқаётир. Баҳор фаслининг 26 апрелида таваллуд топган Акбаржон ака 60 ёшни қаршилади.

Ҳокисор инсон, фарзандларига ғамхўр ота, айниқса эрка келинларига меҳрибон қайнота.

2014 йилда айрим сабаблар билан Қурилишда стандартлаштириш ва сертификатлаштириш вилоят бошқармасида 4 ой ишлашга мажбур бўлдим. Ўша даврда бироз севган касбимдан узоқлик, бегонасираш бўлдими, дилимда маҳзунлик бўларди.

Лекин, ишхонага Акбар аканинг 4 ўғлига бирин-кетин  тушган келинларини худди ўз қизларидай фахрланиб гапиришлари, сўзлари ичида худдинабираларини кўриб тургандай эркалашлари менинг ёдимга мухрланди. Мен ҳам Аллоҳ насиб этса, келинимга ўз фарзандимдай муоммала қиламан, деб ширин ният қилганман.

Ўтган ҳафта ҳозирда Наманган вилояти қурилиш назорати инспекциясида мутахассис лавозимида фаолият олиб бораётган А.Абдуллаев юбилейи муносабати билан бирга ишлаган ҳамкасблари ва дўстлари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Унда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раис ўринбосари Илхомжон Султонов сўзга чиқиб, бундай кунларга етган Акбар акани чин дилдан қутлади ва транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилоят ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан А.Абдуллаевга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаси тақдим этилди.

 

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!