Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

БОШЛАНҒИЧГА ЁРДАМ

Бошланғичлар касаба уюшмасининг асосини ташкил этиши ҳеч кимга сир эмас. Агарки, бошланғич кучли бўлса, ходимнинг манфаатини ифода эта олса, керак ўринда ҳимоя қилиб, муайян имтиёзларга эгалигини таъминлай олса, тизимнинг юқори турувчи ташкилотларига ҳам ишонч ортади, ижтимоий мавқеи юксалади. Бу натижага эришиш учун албаттаки, бошланғичга кўмак, ҳужжат юритиш ишида амалий ёрдам бериш энг оқилона йўлдир.

Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси аппаратида ишловчи масъул ходимлар ҳам ҳар ойнинг иккинчи сешанбасида ҳудудлардаги бошланғич ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатишмоқда. Бунинг учун махсус жадвал ишлаб чиқилган бўлиб, унга асосан, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими томонидан 2019 йил 14 май куни вилоят суд тиббиёт экспертизаси бюросида ҳамда Наманган тумани тиббиёт бирлашмасида амалий ёрдам бериш ишлари олиб борилди. Унда ҳар иккала ташкилот муассасаларда

касаба уюшмасининг афзалликлари, ходимлар меҳнатини хавфсиз ва безарар олиб бориш, ишловчиларга яратилаётган шарт-шароитларнинг ҳолати, уларга белгиланган имтиёзлардан тўғри ва унумли фойдаланилаётгани ҳолати ўрганилди.

Хусусан, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, ходимларнинг хавфсиз меҳнат олиб боришлари, ходимларга яратилаётган шароитларни ўрганиш ва меҳнат муҳофазаси ҳолати устидан уч босқичли маъмурий-жамоат назорати йўлга қўйилиши юзасидан  Наманган туман тиббиёт бирлашмаси таркиби, бирлашма қошидаги  Наманган туман Марказий поликлиникаси ҳамда Наманган тумани 11-қишлоқ оила поликлиникаси ўрганилиб, иш берувчи ва меҳнат муҳофазаси вакилига керакли тавсия ва электрон кўринишдаги норматив ҳуқуқий хужжатлар тўплами тақдим этилди.

 

Одилжон Жўрабоев,

Наманган вилоят касаба уюшма ташкилотлари Бирлашмаси

меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!