Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

Бошланғич касаба уюшмаларига кўргазмали амалий ёрдам берилди

2018 йил 29 март куни тармоқ тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотлари фаолиятини устав талаблари бўйича ташкил этиш, бошлангич касаба уюшма ташкилотларига амалий ёрдам бериш, ўзаро тажриба алмашиш борасидаги фаолиятни такомиллаштириш мақсадида Наманган шахрида вилоят семинари ўтказилди.

Семинарга шахар, туман кенгаши раислари 2 нафардан бошлангич касаба уюшма ташкилоти раислари вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташкилий ишлар, ижтимоий-химоя бўлими мудирлари, Наманган шахар халқ таълими бўлими мудири иштирок этди. Семинарни масъул ташкилотчи белгиланган дастур асосида олиб борди.

Кенгаш раислари бошчилигидаги 2 нафардан бошлангич касаба уюшма ташкилоти раислари Наманган шахридаги 2 тадан  22 та бошлангич касаба уюшма ташкилотларида бўлиб олиб борилаётган ишлар ўрганилди, бошлангич касаба уюшма ташкилотлари ишини устав талаблари бўйича ташкил этишга амалий ёрдам ва ўзаро тажриба алмашилди.

Наманган шахридаги 7-сонли умумтаьлим мактабида амалий кўргазмали семинарни 2-босқичида бошлангич ташкилоти томонидан олиб борилаётган фаолият хамда иш хужжатлари билан танишилди.

Семинарда туман кенгаши ва бошлангич касаба уюшма ташкилоти раислари фикр ва мулохазаларини билдирдилар.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси

Наманган шахар кенгаши раиси                                                                                                                 М.Гафарова

                                                                                                         


Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!