Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

«БИЗ – ОИВГА ҚАРШИМИЗ” шиори остида кўп босқичли марофон ўтказилди

«БИЗ – ОИВГА ҚАРШИМИЗ”
Бугун Наманган шаҳридаги Халқаро аэропорт йўлида «БИЗ – ОИВГА ҚАРШИМИЗ” шиори остида вилоят соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасалар ходимлари ўртасида югуриш бўйича спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Наманган шаҳар ва барча туманлар тиббиёт бирлашмалари ҳамда вилоят даволаш-профилактика муассасаларидан ташриф буюрган 5 минг нафардан зиёд спорт ихлосмандлари иштирок этдилар.
Мусобақанининг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Пахриддин Маткаримов ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Солижон Мўминовлар жаҳон миқёсида глобал муаммолардан бири бўлиб турган ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича мамлакатимизда ҳам самарали иш олиб борилаётганлигини, омманинг аср вабосидан сақланишга чорловчи шу каби тадбирларнинг аҳамияти катта эканлигини таъкилаб, да барчага омадлар тилашди.
Шундан кейин халқаро ҳакам, енгил атлетика бўйича вилоят терма жамоаси мураббийи Жамил Шоаъзамов бошчилигидаги ҳакамлар биргадаси етакчилигида мусобақаларга старт берилди. Биринчи бўлиб эркаклар ўртасида 600 метр масофага оммавий югуриш ўтказилди. Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси фельдшери Ҳусанбой Абдуллаев маррага ҳаммадан олдин етиб келиб, ғолибликка эришди. 1-шаҳар шифохонаси вакили Исроил Саидакбаров иккинчи, вилоят кардиология маркази ўрта тиббиёт ходими Билол Собиров учинчи ўринни эгаллади.
Аёллар ўртасидаги оммавий югуриш ҳам қизиқарли тус олди. Унда Наманган шаҳар туғруқ комплекси ҳамшираси Гулҳаё Жамолиддинова биринчи ўринни эгалаган бўлса, кейинги ўринларни 5-оила поликлиникаси ҳамшираси Ҳуснида Ғафурова ва Тўрақўрғон туманидаги 30-қишлоқ оила поликлиникаси ҳамшираси Муяссар Исоқовалар забт этишди.
Шифокор аёллар ҳам спортда юқори натижаларни кўрсатишди.300 метрга югуришда Наманган шаҳридаги 8-оила поликлиникаси врачи Муаттар Салаева пешқадамликни қўлга киритди. Унда бир оз ортда қолган Чортоқ тумани тиббиёт бирлашмаси умумий амалиёт шифокори Элмира Абдуллаева иккинчи, вилоят ОИТСга қарши кураш маркази врачи Гулхумор Мамаджонова учинчи ўринга лойиқ топилди.
Эркаклар баҳси ҳам муросасиз кечди. Эпчиллик ва чаққонлик борасидан рақибларидан устун келган

Косонсой тумани тиббиёт бирлашмаси педиатри Акмалжон Юсупов шоҳсупанинг энг баландига кўтарилди. Иккинчи ва учинчи ўринлар эса вилоят эндокринология диспансери врачи Аҳаджон Куканов ҳамда Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти вилоят бўлими ходими Анваржон Алихоновларга насиб этди.
Ҳамширалар ҳам енгил атлетика бўйича анойи эмасликларини кўрсатдилар. Майдонга чиққан юзлаб саломатлик посбонлари марра сари астойдил югуришди. Уйчи тумани тиббиёт бирлашмаси дояси Мунаввар Йигиталиевага ҳеч ким ета олмади. У чизиқни биринчи бўлиб босиб ўтди ва ғолиб бўлди. Кейинги ўринларни Наманган шаҳридаги 3-оилавий поликлиника вакили Соҳиба Боймирзаева ва Чортоқ тумани тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳамшираси Дилдора Сайфиддиновалар эгаллашди.
Энг қизиқарли баҳс бош шифокорлар ўртасидаги мусобақада намоён бўлди. Эркаклар ўртасида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали директори Рустам Юнусов чопоғон эканлигини кўрсатди. Иккинчи ўрин соҳиби эса вилоят тери таносил касалликлари диспансери бош шифокори Яҳё Айтуғдиев бўлди. Мингбулоқ тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Обиджон Қўлдошев ҳам совриндорлар сафига қўшилди. Чуст тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Насиба Бозорова ва Наманган шаҳридаги 12-оила поликлиникаси бош шифокори Наргиза Алижоновалар аёллар ўртасидаги беллашув ғолиблари сифатида эътироф этилди

Аббосхон МАМАДАЛИЕВ 

Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг

Наманган вилоятидаги масъул ташкилотчиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!