Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

БЕПУЛ ЙЎЛЛАНМАЛАР БЕРИЛДИ

Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилоят ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан Норин туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 248-йўл бўлими ишчиси бўлиб фаолият олиб бораётган 1963 йил 16 ноябрда туғилган, кам таъминланган оила аъзоси, 2 нафар ногирон фарзандни тарбияловчи Насибахон Сотиволдиева, “Юнусбой” МЧЖ раҳбар бўлиб фаолият олиб бораётган 1952 йил 10 майда туғилган, ишлаётган пенсионер Мамадали Хужаматов, Уйчи саноат, транспорот касб-ҳунар коллежи устахона устаси бўлиб фаолият олиб бораётган 1958 йил 16 ноябрда туғилган ва нафақага чиқаётган Ғопиржон Зиятовлар номзодини бепул йўлланма бериш учун тавсия этди.

2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастури ижроси бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2013 йил 26 январдаги “Санаторий ва дам олиш уйларига бериладиган имтиёзли йўлланмалардан фойдаланишга оид Йўриқномаларни тасдиқлаш тўғрисида”ги  9-24-сонли қарори асосида соғлигини тиклаш учун транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилоят ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан бепул йўлланма ажратилди.

 

                                                                 Феруза ЭРМАТОВА,

Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш

 индустрияси ходимлари Наманган вилоят

 ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма

қўмитаси раиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!