Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

БЕҒУБОР БОЛАЛИК ЁЗИ

Инсоннинг келажакда ким бўлиши болаликни қандай ўтказишига кўп жиҳатдан боғлиқ. Бу беғубор оламнинг ҳар они, ҳар лаҳзасини таассуротларга бой тарзда ўтказиш, ижобий хотиралар билан тўлдириш, фойдали машғулотларга одатланиш айни ёшдан, яъники оламни англаш ва унда ўз ўрнини топишга интилиш ёшидан бошланса, келажакда ўз самарасини кўрсатади. Касаба уюшмалари шу мақсаддан келиб чиқиб, доимий равишда ёзги соғломлаштириш мавсумини намунали ташкиллаштиришга алоҳида эътибор қаратиб келади. Юртимиздаги ҳар бир оромгоҳдаги муҳит ва шароит, унда ишловчи кадрларнинг тайёргарлиги ва салоҳияти мавсум олдидан яна бир бор кўздан кечирилади. Куни кеча Наманган вилоятининг “Норин” оромгоҳида ташкил этилган кўргазмали ўқув-семинар ҳам мазкур мавзу доирасида ташкил этилди.

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Ў.Эргашев, Ҳ.Маткаримов, ВКУТБ раиси З.Маҳкамова, ҳамкор ташкилотлар мутасаддилари, мавсум ташкилотчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

20160522_093844Семинарда “Соғлом она ва бола йили”даги устувор мақсадлардан келиб чиққан ҳолда, бу йилга мавсумнинг асосий мезони сифатли ҳамда хавфсиз соғломлаштириш ва дам олдириш эканлиги алоҳида қайд этилди. Мавсумнинг сифатли ташкил этилишига эса оромгоҳдаги кадрлардан тортиб, у ердаги коммунал ва моддий таъминотни ташкил этувчи ташкилотлар ҳам бирдек масъулдирлар. Жорий йилда вилоятда 17582 нафар бола соғломлаштириш мавсумида қамраб олинади. Бу рақам доирасидаги 5400 нафар бола вилоятдаги 9 та стационар оромгоҳда касаба уюшмалари томонидан, 50 нафари “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан, 11800 нафари эса 89 та ихтисослашган мактаб интернатлари ва мактаб олди, коллежлар қошидаги кундузги оромгоҳларда халқ таълими бошқармаси томонидан, 332 нафари эса вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси тизимидаги коллежларда жисмоний, маънавий соғломлаштирилади. Ушбу мақсадни тўкис адо қилиш учун 1 млрд. 690 млн. 900 минг сўм сарф  этилиши кўзда тутилган.

20160521_191713– Бугунги болаларнинг ҳеч қандай армони бўлмаслигига ишончимиз комил, – дейди йиғилишда иштирок этаркан Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси раиси Зулайҳо Маҳкамова. – Чунки ҳукуматимиз томонидан улар она қорнидалигидаёқ муҳофазага олинмоқда. Ҳар бир эзгу иш, аввало, улар учун, пошшолик оламида беташвиш яшашлари, шу билан бирга, келажакка мустаҳкам пойдевор олишларини кўзлаб амалга оширилмоқда. Жажжиларимизнинг ҳар бири ўз дунёсининг шоҳи, султонидир. Бу вақтда уларга қилинган ҳар қандай эътибор беиз кетмайди, ҳар қандай яхшилик жавобсиз қолмайди. Айниқса, болаликнинг гўзал паллаларини ёдда сақлагувчи –  оромгоҳ ҳақидаги тасаввурлар улғайгандан сўнг ҳам кишига ҳамроҳлик қилади. Шу қонуниятни эътиборда тутиб, вилоятимизда дам олдириладиган 17 582 нафар болажоннинг ҳар бири учун ёзнинг нафақат соз ўтиши, балки дунёқарашини шакллантириш, маънавий дунёсини бойитишда фойдали бўлишини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.Семинар давомида оромгоҳ раҳбарларига Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан яратилган, ўз ичига Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тўғрисидаги Низом, республика оромгоҳларида болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш Концепцияси, турли тўгараклар фаолиятини ташкил этиш юзасидан методик ва кўргазмали тавсиялар жамланган қўлланма тарқатилди.

Семинар давомида болажонлар ижросида куй-қўшиқлар, рақслар ижро этилиб, йиғилганларга кўтаринки кайфият улашилди. Шунингдек, семинар қатнашчилари ўтган йили Манзилли Дастур асосида қад ростлаган “Норин” оромгоҳида дам олувчилар ва ишловчилар учун яратилган шароит, тўгараклар фаолияти билан яқиндан танишишди.

– Оромгоҳдаги шароитни кўриб, яна бола бўлиб қолсам-у, шундай жойларда дам олсам, деб орзу қилдим, – дейди Поп туманидаги 10-умумтаълим мактаби директори Гулҳаё Эргашева. – Оромгоҳдаги ҳар бир бино ёзги ва қишки мавсум учун мослаб жиҳозланган. Жумладан, қиз ва ўғил болалар учун ажратилган замонавий20160521_191737 4 та ётоқ корпуси, 200 ўринли ошхона биносидаги қишги ва ёзги овқатланиш залларида ҳам худди шундай шароит: яна овқатланувчилар ва ишловчилар учун муносиб шароит яратилган. Эътиборлиси, оромгоҳдаги ҳар бир ускуна, жиҳоз болаларнинг ёш психологиясига мўлжалланиб, яратилганидир. Минифутбол, волейбол, баскетбол майдончаларида болажонлар мириқиб шуғулланишлари мумкин бўлса, домий фильтрланиб туришга мўлжалланган чўмилиш ҳавзасида сув билан ошно бўлишлари шубҳасиз. Тўгараклар учун мосланган хоналар кенг, ёруғ, шинам, компьютерхона ва кутубхона керакли замонавий жиҳозлар билан таъминланган. Тиббиёт,  маъмурият ва ходимлар учун мўлжалланган биноларда эса ишловчилар меҳнати муҳофазасига катта эътибор берилган.

* * *

Дунёдаги энг яхши сармоя болалар келажаги учун сарфланган маблағдир. Чунки у эртага янги-янги яхшиликлар, имкониятлар қиёфасида яна ўз олдимизга қайтиб келаверади. Бугун болалар ёзи учун жон куйдираётган, уларнинг дам олишларини намунали ўтказишга интилаётган эканмиз, эртамиз эгаларининг миннатдор қалбида фақат ва фақат яхшилик булоғи кўз очишига сабаб бўлмоқдамиз. Айни сабаб хайрли оқибатни келтириб чиқариши эса азалий ҳақиқатдир.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!