Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

АСОСИЙ МАСАЛА — МЕҲНАТ ҲАВФСИЗЛИГИ

Вилоятимиздаги иш берувчиларга амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда ишчи-ходимларга ҳавфсиз ва муносиб меҳнат шароитини яратиш мақсадида мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона, ташкилот, муассасаларда ҳар ойнинг охирги жума куни “Меҳнатни муҳофза қилиш куни” деб белгиланган.
Айни шу ҳафта кунида корхона, ташкилотларда ҳавфсизлик қоидаларига қанчалик риоя қилинаётгани юзасидан ваколатимиз доирасида тушунтириш ишлари олиб борилади.
Кўплаб ўрганишларимиздан маълумки, бугунги кунда айрим иш берувчилар томонидан ишчиларни махсус кийим-бош билан тўлиқ таъминланиши эътибордан четда қолиб кетаётган масаладир. Аксарият қурилиш ташкилотларида бундай камчиликлар кузатилмоқда ва айрим ташкилотлар жаримага ҳам тортилди.
Ушбу камчиликларни бартараф қилиш мақсадида ишчи ходимлар махсус кийим, пойафзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан ўз вақтида таъминланиши устидан давлат ва жамоатчилик назоратини олиб бориш йўлга қўйилган. Бу борада шахсий ҳимоя воситалари ишлаб чиқарувчиларнинг базаси шакллантирилди.
Шунингдек, ходимларни дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан бепул ўтказилиши юзасидан ҳам давлат ва жамоатчилик назорати олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, саноат ва меҳнат ҳавфсизлиги талабларига риоя қилиш бўйича 9 та ҳавфли ишлаб чиқариш ташкилотларида ўқув семинарлари ўтказилди.

Мирзанозир ҚОРАБОЕВ,
Меҳнатни муҳофаза қилиш
бўлими мудири.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!