Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

АМАЛИЙ ЁРДАМ фойда бўлмоқда!

Касаба уюшмасининг асоси бошланғич ташкилотлар экани ҳеч кимга сир эмас. Шу принципдан келиб чиқиб, доимий равишда бошланғич ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Устав талабларини бажариш юзасидан уларга кенг тушунтиришлар бериб ўтилмоқда.
Ноябрь ойининг дастлабки сешанбасида кенгашимиз томонидан тумандаги “Баркамол авлод” болалар маркази ҳамда 1-мактаб бошланғич касаба уюшма ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатилди. Ҳар бир раисга касаба уюшма аъзолари билан ишлаш, ёшлар ва аёлларга бериладиган қатор қўшимча имтиёзлар юзасидан янада кенг тушунтиришлар берилиб, номенклатура бўйича ҳужжатларни шакллантириш амалий дарс сифатида ўргатилди.
Таъкидлаш ўринлики, “Баркамол авлод” болалар марказида бугунги кунда 37 нафар, 1-мактабда эса 86 нафар касаба уюшма аъзоси меҳнат қилади.
– Ушбу маълумотлар, ҳужжатлаштириш юзасидан берилган тушунтиришлар ҳамда анча пайтдан бери ўйлаб юрган саволларимизга олинган жавоблар фаолиятимизни янада жонлантиришда қўл келади, – дейди “Баркамол авлод” болалар маркази бошланғич касаба уюшма раиси Севара Набижонова.

Муқаддас ФАЗЛИДДИНОВА,
Таълим, фан ва маданият ходимлари Чуст туман кенгаши раиси
Д.Раҳмонова тайёрлади.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!