Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

“Спорт-саломатлик гарови”

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда тизимдаги касаба уюшма ташкилотлари томонидан республикадаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган мехнаткашлар, уларнинг оила аъзолари ўртасида жисмоний тарбия ва оммавий спорт турларини кенг тарғиб этиш,  спортга жалб этиш орқали саломатлигини мустахкамлаш, оммавий спорт билан мунтазам  шуғулланишлари учун шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг 15 март куни Наманган шаҳридаги Наманган Давлат университетида “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида аёллар ўртасида волейбол спорт мусобақаси ўтказилди.  Мусобақада 20 ва ундан катта ёшдаги касаба уюшмалари тизимида ишлаётган хаваскор аёл ходимлар, шаҳар ва туман тармоқ кенгашлари, терма жамоаси  иштирок этдилар.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт,  маданият,  ички ишлар, соғлиқни сақлаш, ҳалқ таълими, “Ёшлар иттифоқи” ҳамда бир қатор ташкилот  идоралар  вакиллари қатнашдилар.

Мусобака якуни бўйича 1-ўринни Наманган шаҳар, 2-ўринни Учкўрғон туман, 3-ўринни Косонсой туман терма жамоалари вакиллари қўлга киритишди. Мусобақада фаол иштирок этган Тўрақўрғон, Норин, Чуст, Янгиқўрғон туманлар спортчиларига “Энг ёши улуғ иштирокчи”, “Ғалабага бўлган интилиши учун”, “Кучли хужумчи”, “Кучли химоячи” номинациялари бўйича ғолиб деб топилди.

Фахрли ўрин ва номинациялар ғолиблари  вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси  томонидан таъсис этилган қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирланадилар.

Дарҳақиқат, ишчи-ходимларнинг саломатлиги борасида ҳамиша қайғурувчи касаба уюшма ташкилотининг айнан мазкур спорт турига эътибор қаратгани ҳам бежиз эмас. Зеро, соғломлик бахтиёрликнинг биринчи унсуридир. Бахтиёр инсон эса ҳамиша ўзидан ижобий қувват улашиб,  атрофдагиларини ҳам яхши ишлар сари илҳомлантириб туради.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!