Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ЭНГ МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

11ноябрь — Касаба уюшмалари  куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Наманган вилояти кенгашининг катта мажлислар залида энг фаол ва ташаббускор касаба уюшмаси аъзолари ҳамда ўз ишининг муносиб вакиллари тантанали равишда тақдирланди. 
Улар орасида хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал қилиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича республика танловининг бир қатор ғолиблари ҳам алоҳида эътироф этилди.
“Энг яхши сектор раҳбари”, “Энг яхши маҳалла раиси”, “Энг яхши профилактика инспектори”, “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси”, “Энг яхши хотин-қизлар фаоли”, “Энг яхши ёшлар етакчиси” каби номинацияларда ғолиб бўлганларнинг ҳар бирига 30 миллион сўмдан пул мукофотлари ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.
Маросимда юртимизда ягона бўлган “Океан” сув спорти саройи муассасасининг директори Расулжон Низамбаевга Ўзбекистон касаба уюшмаларининг юксак унвони яъни “Эҳтиром нишони” тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, тадбирда Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган  икки нафар фаол йигит-қизимизга ҳам санаторийда ўз соғлиқларини тиклаш мақсадида бепул йўлланмалар тақдим этилди.
Ушбу тақдирлаш маросимида Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Ғуломжон Муродҳўжаев, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Динара Якубова ҳамда вилоят касаба уюшмалари кенгаши раиси Ҳасанбой Хожаевлар иштирок этишди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!