“ТЕАТРНИНГ ТАЪСИР КУЧИ БОШҚАЧА”
Азалдан театрни ибратхона, дейишлари бежизга эмас. Актёрларнинг кўз олдингиздаги таъсирчан ижроси, уларнинг саҳнадаги йиғисию кулгиси бор ҳиссиётлари ўз-ўзидан томошабин онги ва шуурига шу қадар гўзал муҳрланадики, беихтиёр киши бир қанча вақт ўша саҳна воқеалари билан яшай бошлайди. Мана шу жиҳатлари билан ҳам театр кинодан анчайин устун ва унинг томошабинлари кун сайин ошиб бораётгани ҳам қувонарли. […]