Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

❗️❗️❗️ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!!!


Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академияси 2022-2023 ўқув йиллари учун сиртқи таълимнинг бакалавр йўналиши бўйича абитуриентлар қабулини эълон қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 августдаги 5227-сонли Қарорига мувофиқ ташкил этилган ва Марказий Осиёда ягона бўлган мазкур нодавлат таълим муассасаси меҳнат ва ижтимоий муносабатлар соҳасига олий маълумотли етук кадрларни тайёрлаб беради.
Хусусан, 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академиясининг “Меҳнат соҳасини бошқариш” факультетига:
– Меҳнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги (тармоқлар бўйича);
– Хаёт фаолияти хавфсизлиги;
– Инсон ресурсларини бошқариш;
– Ижтимоий иш;
– Психология;
– Менежмент;
– Юриспруденция йўналишларида таълим олиш учун сиртқи таълимнинг бакалавр йўналишига талабалар қабул қилинади.
Академияда ўқиш ўзбек ва рус тилларида тўлов-контракт асосида олиб борилади.
Қабул имтиҳонлари белгиланган тартибда ҳудудлар кесимида амалга оширилади.
Ҳужжатлар 2022 йил 25 cентябрдан 25 ноябргача академиянинг atso.mdg.uz веб-сайти орқали қабул қилинади.
Қабул жараёнлари тўғрисидаги батафсил маълумотларни (71) 265-01-64, (71) 265-01-54 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!