Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ҚИРҒИЗ ҚАРДОШЛАРИМИЗ ТАШРИФИ

ҚИРҒИЗ ҚАРДОШЛАРИМИЗ ТАШРИФИ

Маълумки, ўтган йили Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Наманган вилояти кенгашининг бир гуруҳ вакиллари ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмасида бўлишган эди.
Ушбу ташриф чоғида иш жойларида муносиб меҳнат шароитлари яратилганлигини ўрганиш, иш берувчилар билан ижтимоий муносабатларни шакллантириш борасида икки томонлама Келишув имзоланган.

Шунга мувофиқ жорий йилнинг 22 майида Қирғизистон Республикасининг Таълим ва фан ходимлари Жалололобод вилояти кенгаши ҳамда унинг шаҳар ва туман кенгашлари раислари Наманганга ташриф буюришди.

Касаба уюшмалари Наманган вилояти тасарруфидаги тармоқ кенгашлари ҳамда Таълим ва фан ходимлари тармоғи аъзоларига иш ҳақини тўланиши, уларни соғломлаштириш, муносиб меҳнат шароитларини яратилиши ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида келган Қирғизистон вакиллари тантанали кутиб олинди.

Ташрифнинг биринчи куни меҳмонларга вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари кенгашининг масъул ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари кенгаши раислари ҳамда касаба уюшмалари Республика кенгашинининг масъул ташкилотчилари билан ўзаро таништирув мулоқоти ўтказилди.

Сўнгра, касаба уюшмалари аъзоларини сиҳатгоҳларда дам олдириш, уларга яратилган шароит, даволаш профилактика ишлари билан яқиндан таништириш мақсадида Чортоқ санаторийси фаолияти алоҳида кўздан кечирилди, у ердаги шарт-шароитларни меҳмонлар ўзлари кўриб, гувоҳ бўлишди.
Ундан сўнг, меҳмонлар тумандаги Султон Увайс Қароний зиёратгоҳига олиб борилди.
Ташрифнинг иккинчи кунида Қирғиз қардошларимиз Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар бўлинмаси кенгаши ҳамда Ўрта Осиёда ягона саналган «Океан» сув ҳавзаси фаолияти билан таништирилиши кун тартибидан ўрин олган.Сўнгра меҳмонлар Давлатобод туманидаги Президент мактаби устозларига яратилган шарт-шароитларни ўрганишади

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!