Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ЁЗГИ МАВСУМДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТГАН ОРОМГОҲ ХОДИМЛАРИ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

 

Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш Департаментининг Наманган вилояти бошқармасига вилоятдаги мавжуд 7 та оромгоҳ қарайди.
Вилоят бўйича дам олиш ёшидаги жами  359 минг 388 нафар яъни 7 ёшдан 14 ёшдаги болаларнинг 5 минг 400 нафари қамраб олинди.
Мавсум бошидан бошқарма тасарруфидаги барча ёзги дам олиш масканлари қайта жиҳозланиб, болаларга мўлжалланган ётоқхона, шинам ошхона, компьютер хонаси, бассейн, кичик футбол майдони ҳамда 22 минг дона китоб фондига эга бўлган кутубхоналар ўғил-қизларимизга беминнат хизмат кўрсатиш учун шай ҳолатга келтирилди.
Барча оромгоҳларда мавсумий педагог кадрлар танлаб олинди ва улар тўрт мавсум мобайнида болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга яқиндан кўмаклашишди.
Ҳар бир оромгоҳда кунлик тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, дам олиш масканларида ўғил-қизлар “Ёш ижодкор”, “Ёш ватанпарвар”, “Ёш ихтирочи”, “Ёш китобхон”, “Ёш конструкторлар” каби турли хил тўгаракларга қамраб олинди. Шунингдек, болаларда ватанпарварлик туйғусини ошириш мақсадида оромгоҳларга яқин ҳарбий қисм, миллий гвардия, ички ишлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаларидан ходимлар таклиф этилиб, ўзларининг жанговар кўринишлари билан иштирок этишди.
Оромгоҳлар ва уларнинг атрофида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида Ички ишлар органлари ходимлари, шунингдек болаларнинг саломатлигини таъминлаш ва назорат қилиш мақсадида тиббиёт ходимларининг доимий навбатчилиги йўлга қўйилди.  
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Наманган вилояти кенгаши ҳамда Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ҳамкорликда мавсум давомида ҳудудий штаб тузилиб, болаларнинг оромгоҳларга қабул қилиниши, мавсумнинг бориши тўғрисида кунлик оператив маълумотлар юритилиб тегишли ташкилот штабларига ва Департаментга тақдим этилди.
Оромгоҳларнинг мавсумий якуни бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Наманган вилоят кенгаши раиси ташаббуси билан 40 нафар оромгоҳда фаол ишлаган ходимларнинг Хива шаҳрига саёҳати уюштирилди.
Бугун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Наманган вилояти кенгаши катта мажлислар залида мавсумни юқори савияда ўтказишда ўз ёрдамларини аямаган тармоқ кенгаши раҳбарлари, касаба уюшмалари шаҳар ва туман кенгашлари ходимлари, ички ишлар, йўл ҳаракати хавфсизлиги, фавқулотда вазиятлар, миллий гвардия бошқармаси хизматчилари, Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисмлари офицер ва аскарлари, тиббиёт, Давлат санитария эпидемиология ва осойишталик маркази, вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси масъул ходимлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Наманган вилояти кенгаши ҳамда Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!