Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

РЕСПУБЛИКА ВОЛЕЙБОЛ МУСОБАҚАСИНИНГ ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ ЎТКАЗИЛДИ

 

Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш ишлари бошқармаси ҳамкорлигида ҳудудлардаги олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ишчи-ходимлари ўртасида волейбол бўйича аёллар ва эркаклар Республика биринчилиги мусобақаси ташкил этилди.
Ходимлар орасида жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш, шу орқали соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида уюштирилган ушбу мусобақанинг эркаклар ўртасидаги дастлабки босқичи жорий йилнинг 18-19-ноябрь кунлари Наманган муҳандислик-қурилиш институти ҳамда Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази спорт базаларида бўлиб ўтди.
Волейбол мусобақасининг эркаклар ўртасидаги баҳсларида ҳудудлардан жами юз нафардан ортиқ ходимлар иштирок этишди.
Мусобақада ҳар бир жамоа Халқаро волейбол Федерацияси томонидан қабул қилинган қонун-қоидаларга риоя қилган ҳолда уч партиядан ўйин олиб боришди. Моҳирлик ва чаққонлик билан ўйин кўрсатган жамоалар ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланди.
Якуний ҳисобларга кўра, мусобақада Қорақалпоғистон ва Андижон вилояти жамоалари 3-ўринни, Наманган вилояти жамоаси фахрли 2-ўринни эгаллашган бўлишса, мутлақ биринчиликни эса Навоий вилояти вакиллари қўлга киритишди.
Мусобақанинг тақдирлаш маросимида аввало спорт соҳада узоқ йиллар хизмат қилган ёшу улуғ фахрийларга эҳтиром кўрсатилиб, уларга ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари топширилди.
Сўнгра, мусобақада 1-2-3-ўрин ғолиблари диплом ва медаллар билан тақдирланишди. Мусобақа биринчилигини қўлга киритган Навоий вилояти жамоасига
Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг махсус кубоги тақдим қилинди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!