Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

Пленум йиғилиши ўтказилди

2022 йил 27 декабр куни Наманган шаҳар “Баркамол авлод болалар мактаби” мажлислар залида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар бўлинмаси кенгашининг IV-Пленум йиғилиши ўтказилди.
Пленумни таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар бўлинмаси кенгаши раиси А.Умаров очди ва олиб борди.
Пленум ишида 33 нафар қўмита аъзоларидан 33 нафар, 5 нафар шаҳар тафтиш комиссияси аъзоларидан 5 нафари иштирок этишди.
Шунингдек, пленум тизимдаги бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари, касаба уюшма фаоллари ҳамда ЎзКУФ Наманган вилоят кенгаши меҳнат техник инспектори М.Қорабоев, меҳнат ҳуқуқ инспектори Б.Рахимбердиев, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси О.Джорабоев ва Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси бўлим бошлиғи Д.Турсуновлар иштирок этдилар.
Пленум кун тартибидаги “Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар бўлинмаси кенгаши фаолиятининг 2022 йил якунлари ва 2023 йилги устувор йўналишларидан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисида” масала юзасидан шаҳар бўлинмаси кенгаши раиси А.Умаровнинг маърузаси тингланди. Асосий масала юзасидан музокараларда ЎзКУФ Наманган вилоят кенгаши меҳнат техник инспектори М.Қорабоев, меҳнат ҳуқуқ инспектори Б.Рахимбердиев, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси О.Джорабоев ва Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси бўлим бошлиғи Д.Турсуновлар ҳамда 7-ДИУМ КУҚ раиси Т.Абдуллаева ва 12-умумтаълим мактаби КУҚ раиси С.Ахмедовалар сўзга чиқишди.
Кун тартибидаги асосий ва ташкилий масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Таълим ва фан ходимлар касаба уюшмаси Наманган шахар бўлинмаси раиси А.Умаров

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!