Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

«МЕҲРЖОН» ОРОМГОҲИДА ЎҚУВ-СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Наманган вилояти кенгаши, Болаларни дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти Наманган вилоят бошқармаси томонидан 2023 йил ёз мавсумида мактаб ёшидаги ўғил-қизларимизни мароқли ҳордиқ олишларини таъминлаш мақсадида кўргазмали ўқув-семинар ташкил этилди.
Чуст туманидаги «Меҳржон» оромгоҳида ўтказилган ушбу семинарда вилоят ҳокимлиги, фавқулодда вазиятлар бошқармаси, вилоят ички ишлар бошқармаси, вилоят давлат санитария эпидемиология осойишталик марказидан вакиллар иштирок этишди.
Кўргазмали семинарда оромгоҳ раҳбарлари, тарбиячилар, тиббиёт ходимлари, спорт йўриқчилари, ички ишлар ходимларининг вазифаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Ўқув-семинари якунида журналист ва блогерлар оромгоҳлар бўйича ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.
«Меҳржон»да ишловчи ҳар бир ходим, тарбиячисидан тортиб то ошпазигача малакали эканлигини ҳисобга олсак, ёзда болажонларимизни меҳрли қўлларга топшираётганимиздан мамнунмиз!

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!