Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ИНСОН ҚАДРИ УЧУН!


11 ноябрь «Касаба уюшмалари куни» муносабати билан Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Уйчи туман бўлинмаси кенгаши томонидан “Инсон қадри учун!” эзгу ғояси асосида туман Маданият марказида байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда тизимдаги корхона, ташкилот ва муассасалар касаба уюшма қўмиталари раислари, касаба уюшма фаоллари, меҳнат фахрийлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Маълумки, касаба уюшмалари ишловчи ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя этиш, ходимларга иш ҳақини ўз вақтида берилишини назорат қилиш, уларнинг фарзандларини соғломлаштириш мақсадида кўплаб эътиборга лойиқ ишларни амалга ошириб келмоқда.
Байрам санаси муносабати билан ўтказилган ушбу маданий тадбирда тумандаги 9-, 11- синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган «Ёш китобхон» танловининг ғолиблари тармоқ туман бўлинмаси кенгаши ҳамда туман Халк таьлими бўлимининг «Фахрий ёрлиқ»лари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Тадбирда туман Маданият марказининг хонанда ва созандаларининг куй-қўшиқ ҳамда рақслари тадбир иштирокчиларга манзур бўлди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!