Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

БАЙРАМ САНАСИГА БАҒИШЛАНГАН БРИФИНГ

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Наманган вилояти кенгаши мажлислар залида “Касаба уюшмалари куни” муносабати билан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун брифинг ўтказилди.
Унда вилоят касаба уюшмалари кенгаши томонидан жорий йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида журналистларга батафсил маълумот берилди.
Маълумки, айни дамда вилоят миқёсида 2706 та бошланғич касаба уюшма ташкилотларига бирлашган 377 минг 749 нафар ишчи-ходим ва талаба ёшлар ижтимоий ҳимояга олинган бўлиб, уларнинг муносиб меҳнат шароитларида ишлаши, иш ҳақларини ўз вақтида олишлари учун тизим мутахасассислари доим ёрдамга шай.
Маълумот учун келтирадиган бўлсак, Кенгашнинг меҳнат инспекциясига фуқаролардан жами 36 та мурожаатлар келиб тушган бўлса, амалга оширилган ишлар натижасида ходимлар манфаатига 16 млн. 700 минг сўм миқдоридаги иш хақлари ундирилди. Фуқаролик ишлари бўйича судларда ишчиларнинг манфаатлари учун иштирок этган ҳолда мурожаатчиларнинг бекор юрган кунлари учун 224 млн.сўм миқдоридаги иш хақлари ундириб берилди.
Брифинг якунида касаба уюшмалари тизимини фаол ёритган оммавий ахборот воситалари ходимларига эсдалик совғалари тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!