Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

“АЪЗОЛАРИМИЗ САФИ ОРТИБ БОРМОҚДА”


Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмалари Наманган вилояти шаҳар ва туман кенгашлари раислари, бошланғич касаба уюшма қўмиталари раҳбарлари иштирокида ҳар ойнинг биринчи ўн кунлигида ўқув-семинар тадбирлари ташкил этилиб келинмоқда.
Ана шундай навбатдаги ўқув-семинарларидан бири Шимолий Фарғона магистрал канали бошқармасида бўлиб ўтди.
Бошланғич касаба уюшма ташкилотларида касаба уюшмаларининг ўрни ва улар томонидан олиб борилаётган ишлар самарадорлигига бағишланган ушбу семинарда тармоқ туман кенгашлари ҳамда бошланғич касаба уюшмалари қўмита раислари иштирок этишди.
Семинарда бошланғич ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш, ходимларнинг қонуний хуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича касаба уюшма етакчиларининг вазифалари борасида маърузачилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Шунингдек, янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси ва бошқа меъёрий ҳужжатларга мувофиқ корхона, ташкилот ва муассасаларда ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш, уларга қулай ва соғлом меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш борасида касаба уюшма қўмиталарининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.
Бундай ўқув-семинарлар амалиётда ўз самарасини бараётгани боис тармоққа аъзо ташкилотлар ва касаба уюшмаси аъзолари сони йилдан йилга ортиб бормоқда.

Алишер ЖАВҲАРОВ,
Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмалари
Наманган вилояти кенгаши масъул ташкилотчиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!