ЮРТИМИЗДА АЁЛЛАР ХАМИША ЭЪТИБОРДА
- Янгиликлар
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида ўтказилаётган тадбирга асосан Тошкент вилоятини жойлашган “Бустон” сиҳатгоҳига вилоятимиздан Ватанимиз равнақига ўз меҳнати билан ҳисса қўшаётган 3 нафар эҳтиёжманд аёлларимизга йўлланмалар бепул берилди.
“Мен бундай имтиёз ва имкониятни сира кутмагандим” –дейди Тўрақурғон туманидаги “ 21-сонли кўп тармоқли Давлат маҳсус мактабгача таълим муассасаси” тарбиячиси Абдуллаева Базаржон опа.
“Дарҳақиқат, юртимизда касаба уюшмаларининг аёлларга бераётган алоҳида эътибори, кўрсатаётган ғамҳўрликлари бизни янада тўлқинлантирди. Айниқса, мен оила рўзғоридан орттириб ўзим учун йўлланма олиб дам олишга боролмаган бўлардим. Касаба уюшмалари томонидан берилган йўлланма нафақат дам олиш, балки соғлигимни тиклашга жуда катта ёрдам беради деб ўйлайман. Бунинг учун ўзим каби аёллар номида касаба уюшмалари ташкилотларига миннатдорчилигимни билдираман”