Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ЮГУРИНГ, БАХТИЁР БЎЛАСИЗ!

Шундай спорт турлари борки, у билан шуғулланиш учун бирор жиҳоз ёки шароит талаб қилинмайди. Югуриш исталган пайтда ва исталган жойда шуғулланиш мумкин бўлган шундай маш-улотлардандир. Унинг инсон саломатлигига ижобий таъсири фан томонидан аллақачон исботланган. Ота-боболаримиз ҳам ҳаракат қилишнинг фойдаси хусусида минг йилликлар давомида нақл қилиб келишган.

Наманган вилоятида ўтказилган «Саломатлик сари» оммавий югуриш тадбирининг ҳар бир иштирокчиси айни шу нақлларни қулоғига яхшилаб қуйиб олганлиги жараёнда яққол кўзга ташланди. Югуриш жараёни чин маънода байрамга айланган ушбу тадбирда 1200 нафар иштирокчи ғолиблик учун куч синашишди. Амир Темур кўчасидан старт олган баҳс Бобораҳим Машраб кўчасида давом этиб, шаҳар марказидаги Уч фаввора хиёбонида якун топди. 18 ёшдан 70 ёшгача бўлган эркагу аёл югуришнинг нақадар фойдали маш-улот эканлигини яна бир бор исботлашди. Ўз навбатида биринчилик 18 дан 30 ёшгача иштирокчилар орасида Дониёр Қурбоналиев (Учқўрғон) ва Ойдина Икрамова (Тўрақўрғон)га, 30-45 ёшлилардан Иноят Эргашева (Тўрақўрғон) ва Расулжон Тожибоевга (Чортоқ), 45 ва ундан юқори ёшлилар ичидан Ойшахон Инамова (Уйчи) ва Жамолхон Абдуллаев (Наманган шаҳри)га насиб этди.

  – Кенгашимиз раиси Матлубахон +акимова оммавий югуриш мусобақаси ҳақида эълон қилгани заҳоти қатнашиш истагимни билдирдим, – дейди мусобақада яхшигина тер тўккан, «Энг ёши улу- иштирокчи» номинацияси –олиби Зайниддин Анорқулов. – Врач сифатида югуришнинг қанчалик фойдали маш-улот эканлигини яхши тушунаман. Айниқса, ёш улу-лашгани сари у билан шу-улланишга эътибор қаратиш кўплаб касалликларнинг олдини олишга етарли бўлади. Бу касалликлар энг жиддийси, инсультдир. Шунингдек, югуриш билан шуғулланиш бош миянинг турли қисмларидаги ўзаро алоқаларнинг яхшиланишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида соғлом фикрлашга, интеллектнинг ошишига туртки бўлади. Эрталабки югуриш кун давомида танани куч-қувватга тўла қилса, кечки югуриш уйқуни яхшилаб, танадаги чарчоқларнинг тарқалишига сабабчи бўлади.

Дарҳақиқат, ишчи-ходимларнинг саломатлиги борасида ҳамиша қайғурувчи касаба уюшма ташкилотининг айнан мазкур спорт турига эътибор қаратгани ҳам бежиз эмас. Зеро, соғломлик бахтиёрликнинг биринчи унсуридир. Бахтиёр инсон эса ҳамиша ўзидан ижобий қувват улашиб,  атрофдагиларини ҳам яхши ишлар сари илҳомлантириб туради.

 

Дилдора РАҲМОНОВА,

«Ishonch» мухбири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!