Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ЁШЛАР ВАКИЛЛАРИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Тармоқ касаба уюшмалари шаҳар кенгашлари томонидан Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг катта мажлислар залида “Бирлашманинг 2020 йилда ёшларга оид сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлари” мавзуида  очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда Ёшлар иттифоқи Наманган шаҳар кенгаши раиси Ў.Полвонбаев, касаба уюшма мувофиқлаштирувчи кенгаши аъзолари, тармоқ кенгашлари тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасалардаги ишловчи ёшлар вакиллари иштирок этишди.

Очиқ мулоқот дастури кун тартибига киритилган масалалар юзасидан қабул қилинаётган янги қонунларнинг мазмун-моҳияти, корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ёш ходимларнинг меҳнат қонунчилигига доир билимларини оширишга қаратилган чора тадбирлар тўғрисида Бирлашма юристи М.Зарипов, Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, бўйича қабул қилинган 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси тўғрисидаги масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар кенгаши раиси М.Гафарова, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар кенгаши раиси З.Хожиматоваларнинг маърузалари тингланди.

Очиқ мулоқот жараёнида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

 

 

Алихон АКРАМОВ,

Бирлашманинг Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!