Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ЁШЛАР ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА

Республикамизда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга оширишда касаба уюшмалари ёшларнинг ҳар жабҳада  фаол иштирок этишини таъминлаш ҳамда уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасида “Жамоа шартномасида ёшлар учун қўшимча имтиёзлар ва кафолатлар тўғрисидаги бўлимида белгиланган имтиёзларнинг бажарилиши” мавзусидаги семинар ҳам айнан ёшлар манфаатларини ифода этди.

Семинарда корхона ва ташкилотларда ишловчи ёшлар кенгаши фаоллари ва мутахассислари иштирок этишиб, “Ёшлар учун қўшимча имтиёзлар ва кафолатлар”, “Жамоа шартномалари ёшлар учун хизматда”, “Ёшлар давлат ҳимоясида”, “Сайлов ва ёшлар” каби бир қатор мавзуларида маърузалар тинглашди.

  • Давлатимиз томонидан ёшларнинг мамлакат манфаатлари­ йўлида эркин ижтимоийлашуви, ўзини самарали намоён этиши учун мақбул шароит ва имконият яратиш­ борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тизими ёшларга оид давлат сиё­сатини англатади, — дейди семинарда сўзга чиққан Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси юристи М. Зарипов.— Ўтказилган семинарда “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида” ги қонунига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди ва ушбу қонунда назарда тутилган бир қанча аҳамияттга молик масалалар юзасидан йиғилиш иштирокчиларига тушунчалар берилди.
  • Ушбу семинарда иш фаолиятимизда зарур бўладиган кўплаб маълумотларга эга бўлдик, —дейди вилоят “Сувоқава” корхонаси ёшлар комиссияси вакили Ёсинхон Хожиева. — Айниқса эртанги кунимиз, келажагимиз учун овоз беришда яқинда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президентлиги сайловида биз ёшларнинг фаол иштирокимиз бениҳоя муҳимлигини яна бир бор ҳис этдик.

Савол-жавобларга бой тарзда ўтган семинар “Истиқлол ғунчалари” кўрик-танлови ғолибларининг маданий чиқишлари  билан якунланди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!