Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ЎҚУВ-СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

2018 йил 12 июн куни Наманган шаҳар қурилиш ва дизайн касб-ҳунар коллежида Транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг тармоқ касаба уюшма қўмитаси томонидан бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари ҳамда  касаба уюшма фаоллари билан «Касаба уюшмалари ташкилотларида касаба уюшма бюджети маблағларининг сарфланишида молиявий ҳужжатларни расмийлаштириш Тартиби тўғрисида»ги мавзусида ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Семинарда тизимдаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари ҳамда  касаба уюшма фаоллари, шунингдек, коллеж битирувчилари  иштирок этдилар.

Унда Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмасининг Республика Кенгаши бош ҳисобчиси Махфуза Разикова, Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси раис ўринбосари Илхомжон Султонов ва Бирлашма ахборот коммуникация технологияларни жорий этиш ва ривожлантириш бўйича бош мутахассиси Азамат Валиевлар иштирок этди.

Ўқув-семинарни кун тартибидаги масала бўйича Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмасининг Республика Кенгаши бош ҳисобчиси Разикова Махфуза Тавакаловна аввало, семинардан иштирок этган коллеж битирувчиларини касаба уюшмаси аъзолик афзалликлари ва меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда касаба уюшмалари ташкилотларида касаба уюшма бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, тасдиқланган сметалар асосида маблағларни Уставда белгиланган мақсадлар учун сарфланишини назорат қилиш, бюджет маблағларининг сарф-харажатларини белгиланган меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилиши, молиявий ҳужжатларни тўғри расмийлаштирилиши, бухгалтерия ҳисоб-китобларини ўз вақтида ва тўғри юритилишини таъминлаш тўғрисида йиғилганларга тушунчалар берди.

Шунингдек, семинар ўқув иштирокчиларига вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раис ўринбосари Илхомжон Султонов қабул қилинаётган қарорлар асосида бошланғич касаба уюшма қўмиталари жамоа шартномаларини қайта мукаммал тузиш чораларини кўриш ва унда кўрсатилган мажбуриятларни бажарилишини қатъий назоратга олиш, иш ҳақини ўз вақтида тўланиши устидан қатъий назорат ўрнатиш чораларини кўриш,

Ўзбекистон Республикасининг меҳнатга тааллуқли қонунлари асосида касаба уюшма аъзоларини ҳуқуқий маданиятини ошириш ва  ҳимоя қилиш, улардан тушган ариза ва шикоятларни қонуний хал этиш чораларини кўриш,  меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникасига тааллуқли қонунлар, меъёрий ҳужжатлар асосида ишни ташкил этиш, бахтсиз ходисаларни олдини олиш чораларини кўриш каби бир қатор касаба уюшмаси фаолиятига доир масалалар билан йиғилганларга сўзлаб берди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!