Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ЎН САККИЗ ЁШГА ТЎЛМАГАН ШАХСЛАР КЎТАРИШЛАРИ ВА ТАШИШЛАРИ МУМКИН БЎЛГАН ОҒИР ЮК НОРМАЛАРИНИ БИЛАСИЗМИ?

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 12 майда 1954-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган, “Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларининг чегарасини белгилаш тўғрисида”ги Низом талабига кўра, мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона, ташкилот ва муассасаларда 18 ёшга тўлмаган шахслар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларига риоя қилишлари лозим.

Бунда, ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларнинг иш вақти фақат юкларни қўлда кўтариш ва ташиш билан боғлиқ бўлган ишлардан иборат бўлганда, улар учун юк кўтариш ва ташиш нормасининг чегараси 4,1 кг дан оғир бўлмаслиги, шунингдек улар аравача ва вагонетка ёрдамида юк ташишларига жалб этилмаслиги лозим.

Ўн олти ёшгача бўлган вояга етмаганлар иш вақтининг учдан бир қисми юкларни қўлда кўтариш ва ташиш билан боғлиқ ишлардан иборат бўлганда, қўлда юк кўтариш ва ташиш нормаларининг чегараси: ўғил болалар учун — 6,5 кг, қиз болалар учун — 3,5 кг дан оғир бўлмаслиги лозим.

Ўн олти ёшгача бўлган вояга етмаганларнинг иш вақти фақат юкларни қўлда кўтариш ва ташиш билан боғлиқ ишлардан иборат бўлганда, улар учун юк кўтариш ва ташиш нормасининг чегараси 2 кг дан оғир бўлмаслиги лозим.

Ўн олти ёшгача бўлган вояга етмаганларга аравача ва вагонетка ёрдамида юк ташишларига рухсат этилмайди.

Иш вақтининг учдан бир қисми юкларни кўтариш ва ташиш билан боғлиқ ишлардан иборат бўлганда, ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларнинг юк кўтариш ва ташиш нормаларининг чегараси қуйидагича:

‎Кўтариш ва ташиш турлари Юк нормасининг чегараси Кўтариш ва ташиш шартлари
ўғил болалар учун‎ қизлар учун‎
Қўлда‎ 13 кг гача‎ 7 кг гача‎ қиялик баландлиги 0,01 дан юқори бўлмаганда рухсат этилади‎
Бир ғилдиракли аравачада‎ 39 кг гача‎ қизларга рухсат этилмайди‎ қиялик баландлиги 0,02 дан юқори бўлмаган фақат тахтали йўлакда ҳаракатланишга рухсат этилади‎
Икки ғилдиракли аравачада‎‏ 47 кг гача‎‏ қизларга рухсат этилмайди‎‏ қиялик баландлиги 0,02 дан юқори бўлмаган текис йўлда ҳаракатланишга рухсат этилади‎
қиялик баландлиги 0,01 дан юқори бўлмаган нотекис йўлда ва кўприкларда ҳаракатланишга рухсат этилади‎
Уч ва тўрт ғилдиракли аравачада‎ 67 кг гача‎ 52 кг гача‎ қиялик баландлиги 0,02 дан юқори бўлмаган текис йўлда ҳаракатланишга рухсат этилади‎
Вагонеткаларда‎ 405 кг гача‎ 224 кг гача‎ қиялик баландлиги 0,01 дан юқори бўлмаган темир йўлларда ҳаракатланишга рухсат этилади‎

 

         Мирзанозир Қорабаев

         Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекциясининг

           Наманган вилояти бўйича меҳнат техник инспектори

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!