Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

УЧ ЙИЛЛИК САРСОНГАРЧИЛИККА БАРҲАМ БЕРИЛДИ

Мен 44-махсус мактаб-интернатида 1988 йилдан буён тарбиячи ўқитувчи вазифасида ишлаб келаман. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2011 йил 25 январдаги қарорига илова қилинган “Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги йўриқноманинг 24-бандига кўра 3-сон рўйхатнинг 7-қисмида кўзда тутилган ногирон болалар учун ихтисослаштирилган таълим бериш муассасалари, меҳрибонлик уйлари, ҳарбий академик лицейлар, тарбиявий каллонияларда ишлаган ходимлар, камида 25 йил ишлаган ўқитувчилар имтиёзли шартларда ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқидан фойдаланиши белгилаб қўйилган. Бироқ туман бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси 2014 йил 20 декабрда имтиёзли пенсияга чиқиш ҳақидаги ҳужжатларимни кўриб чиқиб, педагогик юклама талабларига риоя этилмаганлиги сабабли сўровимни рад этди.

2014 йилдан 2017 йилгача оралиқда имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқимдан фойдаланиш мақсадида туман ва вилоятдаги қатор ташкилотларга бир неча бор мурожаат қилдим. Бироқ ушбу масалага ечим топилмади.

Мактаб-интернатимиз касаба уюшма қўмитаси раиси бир куни жамоамизга “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” мақсадлари доирасида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раисининг сайёр қабули бўлишини эълон қилди. Ушбу хабар кўнглимда умид уйғотиб, белгиланган кунда қабулга отландим. Мурожаатимнинг ечимини излаш учун дарҳол амалий ҳаракат бошлаб юборилди. Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши раиси Алижон Сиддиқов мен билан бирга керакли ҳужжатларни тайёрлаб, фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судига топширди. Суднинг қарорига асосан Косонсой туман бюджетдан ташқари пенсия жам-армасининг қарори ҳақиқий эмас деб топилди ва 2017 йил 13 февралдан имтиёзли пенсияга чиқишим белгиланди.

Касаба уюшмалари ташкилотининг амалий ёрдами туфайли 3 йиллик сарсонгарчиликка барҳам берилди. Бу нафақат менга, балки шу соҳада фаолият кўрсатаётган мутахассислар учун катта кўмак бўлди. Шунинг учун ҳам ходимлар манфаати йўлида курашаётган, инсонга наф келтириш саодати билан умрини безаётган ҳар бир касаба уюшма фаолига ташаккуримни изҳор этмоқчиман. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак”, деган шиорларига содиқлик билан халқ ризолиги йўлида курашаётган барча жонкуярлар ОМОН бўлишсин.

Муҳаммаджон ДАДАЖОНОВ,
Косонсой туман 44махсус мактабнтернати тарбиячи ўқитувчиси

Д.Рахмонова тайёрлади.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!