Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ТЎЙГА ТЎЁНА БИЛАН

Истиқлолимизнинг 27 йиллик тўйи Наманган вилоятида ҳам кўтаринки кайфият ва ўзгача тайёргарлик билан кечди. Бунда, албатта, касаба уюшмаларининг ҳам муносиб улуши бўлди.
Хусусан, касаба уюшма тизимида узоқ йиллар меҳнат қилган фахрийлар, эҳтиёжманд оила вакилларидан 100 нафар, иқтидорли ёшлардан 80 нафарини “Наманган туризм” шўъба корхонаси орқали Фарғона, Қўқон шаҳарларига саёҳати уюштирилиб, маданий дам олиш ташкил этилди. Бу мақсадлар учун касаба уюшма ташкилотининг 18 млн. 800 минг сўм маблағлари сарфланди.
“Ватан фидойи фарзандларини унутмайди!” шиори остида мустақиллик йилларида хизмат вазифасини бажариш вақтида жонини фидо қилган ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар идораларининг 24 нафар оилаларига касаба уюшмалари Федерациясининг бюджети ҳисобидан 500 (беш юз) минг сўмдан, жами 12 (ўн икки) млн. сўм миқдорида нақд пул маблағлари байрамона тарзда топширилди.
“Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида Наманган шаҳридаги “Саховат”, Поп туманидаги “Мурувват” уйи, Наманган шахридаги 26-сонли Мехрибонлик уйи тарбияланувчилари, 1445 нафар мехнат фахрийлари, 674 нафар илғор ёшлар вакиллари, 193 нафар нафақага чиқувчи ходимлар, 865 нафар ногиронлар, кам таъминланган ва кўп болали оилалардан жами 3177 нафарига 298 млн 960 минг сўмлик моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.
Давлат дастури асосида шахар, туман ташкилот ва корхоналарда ишловчи кам таъминланган, кўп болали, олис ва чекка ҳудудларда, мураккаб иқлим шароитида яшовчи оилаларнинг 10 нафар аёлларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларга, фарзанд кўрмаган 5 нафар ёш оилаларга “Умид гулшани” санаторийсига бепул йўлланмалар берилди.
Шаҳар ва туман кенгашлари томонидан 2652 та корхонларда, меҳнат жамоаларида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этувчи маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.
Наманган вилояти Уйчи тумани туманидаги Мевазор махаласида “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларида бирлашма ходимлари фаол иштирок этиб келишмоқда.
“Обод қишлоқ” одамларининг қалби ҳам обод, маданияти ҳам маънавияти юксак бўлади!” мавзусида ўтказиладиган тадбирларда касаба уюшмаларининг фаол иштироки таъминланди.
Корхона, ташкилот ва муассалардаги 3001 та меҳнат жамоаларида “Мустақиллик йилларида эришган энг катта бойлигимиз– халқимизнинг тинч ва осуда ҳаёти, жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик”, “Мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий ислоҳотлар ва уларнинг аҳамияти” мавзуларида “Маънавият соатлари” ўтказилиб, 421 минг нафар ходимларни иштироки таъминланди.
Қосимжон Холбоев,
Наманган вилоят касаба уюшма ташкилотлари Бирлашмаси бўлим мудири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!