ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ МАЪНАВИЯТ АНЖУМАНИДА
- Янгиликлар
Истиқлолимизнинг 25 йиллиги олдидан кўплаб ташкилотлар, корхона ва муассасаларда тарғибот акциялари кўтаринки кайфиятда ўтказилмоқда. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар кенгаши тизимидаги ташкилотларда ишловчи ходимлар иштирокида маънавият анжуманлари ўтказилди.
Ушбу тадбирлар давомида режиссёр Исамат Эргашев, таниқли ижодкор, болалар адабиётининг йирик вакили Турсунбой Адашбоев, истеъдодли хонанда Умиджон Қорабоев иштирок этишиб, истиқлол берган имкониятларнинг нечоғлик қадрли эканлиги хусусида сўз юритишди. Шунингдек, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 1-шаҳар шифохонаси, Наманган шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси, вилоят диагностика маркази, Наманган шаҳар болалар шифохонаси ҳамда 7-оилавий поликлиника, Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали ходимлари ушбу маънавий-маданий ҳордиқ онларини кўнгилдагидек ўтказишди.
Тадбир давомида янграган дилрабо куй-қўшиқлар йиғилганлар кайфиятига яна бир бор байрамона тус берди.
Бобур ТОШПЎЛАТОВ,
Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар кенгаши раиси