Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

“ТЕАТРНИНГ ТАЪСИР КУЧИ БОШҚАЧА”

Азалдан театрни ибратхона, дейишлари бежизга эмас. Актёрларнинг кўз олдингиздаги таъсирчан ижроси, уларнинг саҳнадаги йиғисию кулгиси бор ҳиссиётлари ўз-ўзидан томошабин онги ва шуурига шу қадар гўзал муҳрланадики, беихтиёр киши бир қанча вақт ўша саҳна воқеалари билан яшай бошлайди. Мана шу жиҳатлари билан ҳам театр кинодан анчайин устун ва унинг томошабинлари кун сайин ошиб бораётгани ҳам қувонарли.
Шу кунларда Наманган вилояти мусиқали драма театри жамоаси томошабинларни ўзларининг сара саҳна кўринишлари билан ҳушнуд этиш билан банд. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси тасарруфидаги беш минг нафар корхона, ташкилот, муассасалари раҳбар ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини мароқли хордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида ташкиллаштирилган ушбу театр ҳафталигида “Боғбон қиз”, “Суйганингдан айрилма”, “Аёл бўлиш осонми?”, “Азиз”, “Матмуса”,”Соҳибқирон Амир Темур ёҳуд адолат қиличи” каби бир қатор спектакллар намойиш этилди.
– Одамни фикрлашга, эзгуликка чорлайдиган бугунги кун ёшларига , умуман инсониятга бахт фақат бойликдан иборат эмаслигига ишора қилувчи, тарихий ва ҳаётий фалсафага бой бундай спектаклларни томоша қилиб, рости кўнглим тўлди, – дейди Наманган шаҳар бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси 1-тоифали инспектори Гулчеҳра опа Фозилова, – Уйда экран қаршисида ўтириб сериал, кино кўриш бошқа аммо театрнинг таъсир кучи бошқача. Ҳеч бир санъат тури кишига театрчалик кучли таъсир кўрсатолмайди.
Ишчи ходимларнинг мароқли ҳордиқларини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ушбу театр ҳафталиги кўпчилик томошабинлар қалбида яхши таассуротлар қолдиргани, шубҳасиз.
Қосимжон Холбоев,
Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири.
Тайёрлади: О. Рустамова

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!