Спорт мусобақалари
- Янгиликлар
Учқўрғон туманида 2016 йилнинг 28-июл куни тармоқ касаба уюшмалари туман кенгашлари томонидан хотин қизлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан спорт мусобақаси ўтказилди. Мусобақалар спортнинг волейбол, шахмат, стол тенниси, енгил атлетика, гимнастрада ва дартс турлари бўйича ўтказилди. Мусобақа ғолиблари туман кенгашларининг Фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Шунингдек 2016 йил 30 июл куни тумандаги таълим муассасалари ўртасида спортнинг стритбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Мусобақада 20 та жамоа иштирок этди. Ғолиб жамоалар таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бундан ташқари тумандаги Учқўрғон педагогика коллежида ўқувчилар ўртасида марафон мусобақаси ташкил этилди.