Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ СОҲАСИДАГИ ЯНГИ ЧАҚИРИҚЛАР!

Янгича қараш, янги ғоя ва янги инновацияларгина мамлакат соғлиқни сақлаш соҳасига дахлдор ҳаракатларни, амалий натижаларни белгилаб бериши аниқ. Аниқ режалар бўлмаса, шунга мувофиқ ҳаракат ва фаолият бўлмаса, истиқболли режаларни амалга ошириш мушкул.
Бутун халқимиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномасини интиқлик билан кутгани аниқ. Худди стартда турган, маррани кўзлаган, югуришга тайёр турган спортчига ўхшаб ҳаммамиз президентимизнинг нутқий мурожаатини, амалий натижадорликка даъват руҳидаги чақириқларини интизорлик билан кутдик.
Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси жамоаси ҳам ана шундай юқори кайфият билан Мурожаатномани тинглаш учун жам бўлишди. Бирлашма ходимлари ҳамда тармоқ масъул ташкилотчилари, катта монитор орқали президент сўзларини диққат билан, мушоҳада юритиш асносида тинглашди.
Мурожаатномада халқимиз истиқболи ҳамда мамлакат равнақи учун ҳар бир раҳбар, ҳар бир фуқаро қандай иш тутиши ва юритиши билан боғлиқ вазифалар аниқ ва кескин равишда белгилаб берилди.
Халқ ноиблари ва сенаторларга умид ва ишонч билан қараган халқимизнинг истаги ва манфаатидан улуғ мақсад йўқ. Масалага онгли равишда ёндашиш, коррупция балосига қарши кескин курашиш, илм-фанни, рақамли иқтисодиётни тўла шакллантириб ривожлантириш, барча соҳавий йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик тўғри йўлга қўйилмаса, мамлакат тараққиёти ҳақида сўзлаш беҳуда. Бугунги даврнинг талаби ҳам шу.
Шунинг учун ҳам президентимизнинг 2020 йилни Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили деб номлашни таклиф қилишлари бежиз эмас эди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Соғлиқни сақлаш тизимида қилиниши лозим бўлган ишлар борасида гапириб ўтдилар. Соҳага хорижий инвестицияларни ва инновацияларни киритиш орқали тиббий хизмат кўрсатиш даражаси янги босқичга кўтарилади. “Соғлиқни сақлаш соҳасини молиялаштиришни тубдан ислоҳ қилиш мақсадида бу йил мажбурий тиббий суғуртага оид қонунларни қабул қилиш ва уни амалга ошириш бўйича барча ташкилий чораларни ишлаб чиқиш лозим. Ушбу тизим жорий йилда Сирдарё вилоятида тажриба сифатида бошланадиган бўлди. Дори воситалари ҳаракатини назорат қилиш, контрафакт маҳсулотлар айланишига чек қўйиш ва дориларнинг реал нархини “онлайн” тартибида кузатиб бориш тизимини яратиш ҳам долзарб вазифалардандир“, деди Шавкат Мирзиёев.
Жамоамиз, Президентимиз Мурожаатномасини ҳаяжон билан тинглаб, бу шунчаки, чақириқ эмас, балки, ҳаёт учун йўлланма, тараққиёт учун қўлланма эканлигини чуқур дилдан ҳис этишди.

Аббос Жамолиддинович Мамадалиев.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Наманган вилояти бўйича масъул ташкилотчиси.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!