ШУКРОНА
- Янгиликлар
Ҳар қандай иш дуо билан бошлангандагина, хайру саховат келтиришини узоқ ва мазмунли ҳаёти давомида яхши англаб келаётган пиру бадавлат фахрийларимизнинг пурхикмат насиҳатлари, илиқ сўзу-дуолари бизларга доимий кўмак бўлиб келмоқда.
Кексалар жамиятнинг илғор ҳаётий қатлами сифатида бойлигимиздир-уларни асраб-авайлашимиз ҳам қарз, ҳам фарздир.
Барчамизга маълумки, бу йил юртбошимиз томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинди.
Шу муносабат билан Наманган вилояти касаба уюшмалари томонидан ҳам бир қатор хайрли ишлар амалга оширилди.
Мустақилликнинг 24 йиллиги арафасида вилоят бирлашмаси ташаббуси билан шаҳар ва барча туманларда ташкилот ва корхоналарда ишлаб, нафақага кузатилаётган фахрийлар ва меҳнат фахрийлари учун маданий тадбирлар ташкил этилди.
Шунингдек, кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, ёши улуғ инсонлар, айниқса 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига ижтимоий ва тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштиришда касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этдилар. Вилоятда 155 нафар ишлайдиган кексалар, 29 нафар эхтиёжманд аёллар касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда бепул соғломлаштирилди.
“Касаба уюшмалари томонидан бу каби хайрли ишларни доимий равишда амалга оширилаётгани бошқалар қатори биз каби кексаларни ҳам қувонтирмоқда. Қарияларни, эхтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларга ғамхўрлик қилиш каби алоҳида эътибор ҳеч қайси давлатда бўлмаса керак. Бундай дориломон кунларнинг қадрига етишимиз кераклиги ҳақида фарзандларга кўп уқтираман. “Кексаларни эъзозлаш йили”да ҳукуматимиз томонидан ёши улуғ инсонларга яратиб берилаётган шароитлар, имкониятлар кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат бағишламоқда. Бунинг учун юртбошимизга, қолаверса, касаба уюшмаларига минг рахмат.” – дейди Поп туманида истиқомат қилаётган фахрий ўқитувчи Хасанбой ота Бойгитов.