Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

СЕВИНЧ ЁШЛАРИ ҚАЛБЛАРНИ ТЎЛҚИНЛАНТИРДИ

“Инсонга наф келтириш-олий бахт” шиорини фаолияти давомида ўзларига мақсад қилиб олган Транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган  вилоят ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси яна бир хайрли ишга қўл урди.

Чуст туманидаги 2015 йилда касаба уюшма уюшмасига аъзоликка қабул қилган “CHUST-FOROVER” МЧЖда 6 йилдан ортиқ вақт давомида ишлаб келаётган, кам таъминланган оила аъзоси Малика Аминовага тармоқ касаба уюшма вилоят қўмитаси раиси Илхомжон Султонов  томонидан “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури асосида “Косонсой” санатаорийсига бепул йўлланма берилди.

Кўзлари севинч ёшга тўлган М.Аминова, – Шундай эътиборга созовар бўлганимдан аввало, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда тармоқ касаба уюшма қўмиталарига чуқур миннаторчилигимни   изҳор этаман,-деди.

Қалбларни тўлқинтирган опага қараганда фаолиятимиз давомидаги чарчоқлар руҳиятимизда тарк этди, десак асло янглишмайман.

Ф.ЭРМАТОВА,

Қўмита мутахассиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!