Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

САРҲИСОБ

Йил якуни бўйича сарҳисоб қилиш барча соҳалар каби транспорт, йул  ва  капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари  Наманган  вилоят  ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси тизимида ҳам алоҳида аҳамият касб этади.

Ташкилот раҳбари ва касаба уюшма қўмита раисининг ишчи-ходимлари олдида йил якуни бўйича жамоа шартномаларини бажарилиши юзасидан ҳисоботи, аввало, ташкилотда касаба уюшмасининг қандай ўрин эгаллагани, уларнинг ҳимояси, маданий-маърифий жиҳатдан қандай мавқъеларга эга эканлигини белгилайди.

Шунга кўра 2019 йил 25 декабр куни транспорт, йул  ва  капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари  Наманган  вилоят  ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг  бошланғич касаба уюшма ташкилоти – Наманган минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати Давлат унитар корхонасининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда  корхона раҳбари Одилжон Назаров корхона маъмурияти ва касаба уюшма ташкилоти ўртасида 2017-2019 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2019 йилда бажариш юзасидан гапириб, олиб борилган ишлар ҳақида тўхталди.

Жумладан, барча ишловчилар учун алоҳида машғулот хоналар ташкил этилганлиги, корхонада ўтказилаётган спорт мусобақалари, турли кўнгилочар тадбирлар, нафақага кузатиш маросимлари ва хотира кечалари ҳамда ёз мавсумида давомида Республиканинг тарихий Хоразм, Самарқанд шаҳарларига уюштирилган саёҳатлар, кўйинки ходимларнинг корхона томонидан уларга берилаётган эътиборини эътироф этди. Бу жараёнда касаба уюшма қўмита раисининг фаол иштирокини айтиб ўтди. Касаба уюшмасини сметаси барча кўрсаткичлар бўйича бажарилганлиги, 2019 йил учун жамоа шартномасини бажарилиши ҳамда 2020-2022 йиллар учун янги тузиладиган жамоа шартномасини муҳокамаси тўғрисида тўхталиб ўтди.

Навбат касаба уюшма қўмитаси раиси Омонжон Ғаффоровга берилди.

Нотиқ ҳисобот бериш билан бирга ишловчи ходимларни ҳар томонлама моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда касаба уюшмаларини вазифалари муҳимлигини айтди. Бу соҳада бирорта ҳам шикоятга ўрин қолмаслиги учун касаба уюшмалари комиссиялар фаолиятида фаол иштирок этиши, меҳнат жамоасидаги соғлом муҳитни сақлашда катта аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, Наманган вилояти тармоқ касаба уюшма қўмитаси раиси Феруза Эрматова сўзга чиқиб, янги қабул қилинган “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун ҳақида иштирокчиларга тушунчалар берди ҳамда йиғилганларнинг саволларига жавоб берди.

Ҳисоботлар якуни давомида Жасурбек Қодиров, Акмалжон Тожибоевлар музокара учун сўзга чиқишди.

Йиғилиш сўнгида иштирокчилар томонидан касаба уюшмаси фаолиятини қониқарли дея баҳоладилар.

 

Транспорт, йул  ва  капитал қурилиш,

қурилиш индустрияси ходимлари 

Наманган  вилоят  ташкилотларининг

Бирлашган касаба уюшма қўмитаси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!