«Қашқадарё сохили санаторияси”
“ҚАШҚАДАРЁ СОҲИЛИ” санаторийси Қарши шаҳрида, Қашқадарё воҳасидаги сўлим жойлардан бири бўлган
Қашқадарё дарёсининг сохилида, денгиз сатхидан 600 метр баландликда жойлашган, иқлимий балнеологик сиҳатгоҳдир.
Мусаффо ҳаво сурункали буйрак, юрак, қон-томир, таянч-ҳаракат аъзолари, асаб, овқат хазм қилиш аъзолари ва гинекологик касалликларни даволашда муҳим омилдир.
Ташхис қўйишда замонавий компютерли ултра товуш текшируви, компютерли эКГ, эндоскопия, клиник ва биохимик лаборатория, невропатолог, гастроентролог, кардиолог, стоматолог, гинеколог, окулист, уролог
шифокорлари фаолият кўрсатадилар.
Даволашда мусаффо ҳаво, қуёш ванналари, шифобахш балчиқ, озокерит-парафин, маданливанналар, душлар, бассейн, сауна, даволаш жисмоний тарбия, игна-рефлексотерапия, уқалаш, психотерапия, юқори ва паст кучланишли токлар, лазеротерапия, дуоденал зондлаш ва ичакларни ювош, парҳез овқатланиш каби усуллардан фойдаланилади.
1100-1130 метр чуқурликдан термал кам минераллашган, таркибида хлорид-сулфат калтсий натрийли органик моддаларга бой сув даволаш жараёнида кенг қўлланилади.
Манзил: “Қашқадарё сохили санаторияси” 180104
Қарши шаҳри, Н.Мирзаев кўчаси, 12-уй
Телефон: (8-37522) 6-17-26 (Қарши)