ҚАЛБИ КЎКЛАРГА ТЕНГ БЎЛГАН ИНСОН
- Янгиликлар
“Инсонлар бор, тиригида ўликдир, инсонлар бор ўлганида тирикдир”, донолар бисотидан.
Яхши инсонлар ҳақида мақола ёзишга шайлансангиз, унинг фаолияти ҳам бир томону лекин, у босиб ўтган йўлларда қолдирган изларини кўриб, доноларнинг гаплари ўринли ҳикматда, дейсиз.
Владимир Иванович Ланков ҳам ана шундай инсонлардан биридир. 2007 йилдан буён касаба уюшмалари тизимида фаолият олиб борар эканман, Наманган вилояти қурилиш ва қурилиш ашёлари саноати ходимлари касаба уюшма қўмиталари раислари кенгаши раиси лавозимида кўп йиллар иш юритган В.Ланков ўша даврда компьютер ҳали тўлиқ таъминланилмаган вақтда маълумот ва ахборотларни қўл ёзма шаклида тайёрлаб, сўнг нусха кўчириш аппаратида нусха қилиб, сўнг вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси тегишли бўлимларига берарди. Ўз ишига масъулиятли, ходимларга ҳам талабчан инсон эдилар. Ҳар бир инсон у киши билан тўқнаш келганида бирор ёдда қоларли таассурот олиб қоларди. У инсон билан галашсангиз, берган эътиборингиздан кўнгиллари тоғдек баланд бўларди.
Бўладиган тадбирларда ўзининг ҳазил мутойибалари билан давраларга файз бағишлар эди.
Ҳозир қурилиш, транспорт касаба уюшмалари тизимида 2013 йилдан буён ишлаётган бўлсам, қайси бирон бир қурилиш ташкилотига бормай дарҳол Владимир Ивановичнинг сўрайди.
Шундан инсон эди орамизда йўқ. 73 ёшида бешавқат ўлим орамиздан бу беназир инсонни олиб кетди. “Яхши инсон орзулатиб қолади”, деганларидай ўтдию кетди.
У киши тўғрисида қайси бир меҳнат фахрийси билан дилдан суҳбатлашманг, тўлқинлланиб гапиради.
– Ҳар бир ишига пухта бу инсон бирга ишлаган давримизда тармоқлар ичида ҳам алоҳида ўрнига эга ва алоҳида ажралиб турарди, – дейди меҳнат фахрийси, собиқ Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Пайзулло Паязов. – Биргина гап В.Ланковга етарли эди. У киши ташкилотимиз фахри бўлган.
– Салкам 16 йил устоз Владимир Ивановичнинг ҳисобчиси бўлиб ишладим, – дейди меҳнат фахрийси Мухаббат Ахундадаева,- қизидай оталарча меҳрибон, ишга келсам биринчи сўраган сўзлари “оиланг тинчми”, дер эди. Чунки, у киши оила тинчнинг ишида унуми бўлади, дер эди. Бошланғич ташкилотлар раислари келсалар ҳам кетмайсанми ишингга бор энди, вақтинг кетяпти, деб ҳазиломуз гаплар билан кузатиб қўярди. Аслида уларнинг ҳам ажралгиси келмасди.
В.Ланков оилада ҳам даргоҳи ўта кенг инсон эди. 15 йил мобайнида турмуш ўртоғи Ирина Павловна касал бўлиб бир жойда ётиб қолган бўлса, ҳеч қачон у кишига қараб маллолланмади, оғринмади. Доимо рафиқасига ширин сўз, ҳазиломуз гаплар билан далда бўлди.
– Ўлими олидан бироз мазалари бўлмади, – дейди қизи Эленора Владимировна, – “Наманган ҳали 2-3 йил ичида Республикада энг гуллаган, қурилишлар битиб, вилоятлар ичида алоҳида ўрин тутган гўшага айланади”, деди. Ўзи дард чекаётган инсон шундай башорат қилди. Дадам доим ишини севган инсонлиги учун ўша маҳалда ҳам қурилиш кўзларига кўринди. Илойим охиратлари обод бўлсин.
Инсон шундай ўтганида ширин сўзлар билан хотирлаймиз, излаб ҳам топаолмаймиз. Ҳар бир инсонни қадрига етайлик. Беш кунлик дунё, деб бежизга айтилмаган. Ҳаётнинг, ўтаётган дақиқаларимизни қадрига етайлик.
Зеро, инсондан фақат қилган яхшиликлари қолади.
Феруза ЭРМАТОВА,
Наманган вилояти транспорт,
йул ва капитал қурилиш,
қурилиш индустрияси ходимлари
ташкилотлари бирлашган касаба
уюшмаси қўмитаси раиси