Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ПРОФИЛАКТИКА МУҲИМЛИГИ ЯНА БИР БОР ТАЪКИДЛАНДИ

“Ўзбектелеком”АК Наманган филиалида “Меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида семинар ўтказилди. Унда тизимдаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, бош муҳандислари, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати мутахассислари ва цех касаба уюшма қўмиталари раислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Семинарда, шунингдек,  вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири М.Қорабоев ҳамда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси А.Ишанходжаев иштирок этиб, меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги долзарб вазифалар, кун тартибида ечимини кутаётган муаммоларга йиғилганлар эътиборини қаратди.

Вилоят меҳнат бошқармаси Давлат меҳнат техника инспектори С.Гоипов   меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари ва унинг ташкилий масалалари тўғрисида йиғилганларга маълумот берди. Шунингдек, бу борада касаба уюшмасининг ўрни, қонун доирасида берилган имтиёз ва ҳуқуқлардан фойдаланган ҳолда ходимлар манфаатини самарали ҳимоя этиш, меҳнат соҳасида бахтсиз ҳодисалар профилактикасини изчил йўлга қўйиш борасида филиал касаба уюшма қўмитаси раиси Б.Турдиев ўз таклифларини ўртага ташлади.

Семинарда соҳага масъулларга иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказувчи ташкилотлар ва лабораториялар рўйхатини шакллантириш ҳамда корхона, ташкилот ва муассасаларга тақдим этиш; ишлаб чиқариш жойларида хавфсизлик техникаси ҳолатини яхшилаш, технологик линияларига ҳимоя тўсиқлари ва қурилмаларини ўрнатиш, дастгоҳ ва  ишлаб чиқариш воситаларини ерлантириш (ноллантириш), ишлаб чиқариш ҳудудлари ва майдонлари, ўтиш жойларининг санитария ҳолатига алоҳида эътибор қаратиш; бинолар, иншоотлар ва технологик асбоб-ускуналардан фойдаланиш, шунингдек ишлаб чиқаришда хомашё ва материалларни қўллаш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш чоғида ходимларнинг хавфсизлигини таъминлашда маъмурий ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш; ногиронларнинг ижтимоий инфратузилма объектларига тўсқинликсиз киришини (корхонага кириш қисмида пандус ташкил этиш) назорат қилиш; иш жойларида меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда юз берган бахтсиз ҳодисалар ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишининг олдини олиш ҳамда хавфли ишлаб чиқариш объектларида  меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида профилактик чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш; нуқсонли асбоб-ускуналарнинг ишлашига йўл қўймаслик каби талаблар алоҳида уқтирилди.

Шунингдек, семинар иштирокчилари учун меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси ҳамда ёнғин хавфсизлигига оид намунали кўргазма ташкил этилди.

 

 Дилдора РАҲМОНОВА,
Ishonch мухбири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!