“Оқ-Тош санаторияси” МЧЖ
“ОҚ-ТОШ” Тошкент шаҳридан 65 км масофада жойлашган тоғ-иқлимий курорт. Худуди кенг баргли ўрмонзорлар билан ўралган бўлиб, ундан Оқтош ва Аюбсой тоғ дарёлари оқиб ўтади.
Даволаш омили: мусаффо тоғ дарёларидан келадиган табиий гидроинланиш келиб чиқиши жиҳатидан носпетсефик нафас аъзолари касалликлари билан хасталанган беморларни даволашда таъсир қилади.
Даволаш учун кўрсатмалар: нафас аъзоларининг туберкулёзга алоқадор бўлмаган касалликлари.
Даволаш комплекси физиотерапия, сунъий ванналар (игнабаргли, тузли), сауна, парафин ва озокерит билан даволаш, массаж, даволаш бадантарбияси, терренкур, парҳезли овқатланишдан иборат.
Ётоқ хоналари шинам қилиб безатилган, барча қулайликларга эга, бир ва икки ўринли хоналари бор.
Кино зали бўлган клуб, кутубхона, спорт майдончалари бор. Экскурсиялар ташкил этилган.
Санаторий худудида маиший хизмат кўрсатиш хоналари мавжуд.
Манзил: “Оқ-Тош санаторияси” МЧЖ 110714
Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Оқ-Тош қишлоғи
Телефон: (8-37074) 22-983 (Ғазалкент)