“Океан”дан чемпионлар чиқади.
- Янгиликлар
Янги қцрилган “Океан” сув спорти саройини виқор салобати Наманган шаҳрининг кўркига кўрк қўшиб турибди.
Бугун мамлакатимизда шахсан Мухтарам юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташабуслари билан изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасидан ҳар қанча фахрлансак, ғурурлансак арзийди. Барча янгиланишлар, бунёдкорлик ишлари халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш, иқтисодиётимизни барқарор ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Ушбу замонавий жаҳон андозаларига мос этиб янги қурилган сув хавзасининг барпо этиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 31 миляард сўмдан зиёд маблағ сарфлангани Муҳтарам Юртбошимизнинг Ўзбекистон ёшларга бераётган оталарча ғамхўрликларини яна бир намунаси деб биламиз.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига қарашли “Океан” сув спорт саройида бугунги кунда 23 нафар ҳодимлар фаолият кўрсатиб келмоқда. Мавжуд 23 та гуруҳларда 405 нафар болалар ва касаба уюшма аъзолари мунтазам спорт билан шуғулланмоқда.
“Океан” сув спорт саройида 16 ёшгача бўлган 185 нафар болалар, шулардан 28 нафари қизлардир. Шуғулланаётган 220 нафар катта ёшдагилардан 56 нафари аёллар ташкил этади. Бундан ташқари вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси тизимидаги корхона ташкилот ва муассаларда ишловчи ҳодимлар ва уларни оила аъзоларига (ойлик) имтиёзли чипталар олиб берилиб, белгиланган жадвал асосида машғулотлар ташкил этилмоқда. Сув спорт саройига хар куни 200 дан ортиқ ҳаваскорлар ташриф буюришмоқда. Сув спорт саройида олий маълумотига эга бўлган тажрибали спорт мураббийлари машғулотларни мунтазам ўтказиб келишмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги байрами ва “Халқаро Олимпия куни” байрами муносабати билан ўтказилган катта спорт байрами хаваскор спортчилар ва ёшлар ўртасида сув спортига янада кўпроқ қизиқиш уйғотди.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан сув спорт саройида режа асосида хар ойда спорт тадбирлари мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Вилоятимиз ёшларининг хурсанчиликларини чеки йўқ. Биз Наманганлик спортчи ёшлар бундай яратиб берилган шароитдан унумли фойдаланиб Республика, Халқаро ва Жаҳон миқиёсида ўтказиладиган мусобақаларда яхши натижаларга эришиб албатта чемпион бўламиз ва Ватанимиз байроғини кўкларга кўтаришга ваъда берамиз.
Қосимжон Холбоев,
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг
маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими