Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

Муаммонинг мавжудлиги эмас, унга нисбатан нописандлик ривожланишни ортга тортади

 

Республикамизнинг барча ҳудудларида бир неча йилдан бери анъанавий равишда ўтказиб келинаётган «Меҳнат соҳасида муҳим аҳамиятга молик масалалар» мавзусидаги давра суҳбатлари ўзининг мазмундорлиги ва самараси билан ижтимоий ҳаётимизда катта ўрин тутиб бормоқда. Жумладан, Наманган вилоятида ҳам бир неча йилдан бери давра суҳбатларининг турли босқичларида муҳокама этилган масалалар, кун тартибига қўйилган муаммолар ўз ўрнида ҳал этилди, фуқаролар ҳаётида муайян енгилликларни вужудга келтирди. Хусусан, туманлардаги суҳбатларда иштирок этган 4000 нафардан ортиқ фуқаро томонидан 500 га яқин саволлар ўртага ташланди, мунозарали айрим саволлар вилоят давра суҳбатида муҳокама этилди.

Давра суҳбатида Ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши раиси А.Ишанходжаев   иштирок этди.

Давра суҳбатининг вилоят миқёсидаги йи-ини инсон манфаатлари йўлида амалга оширилган ишлар ҳисоботини тинглашдан бошланди.

  • Аввало, 2014-2016 йиллар учун минтақавий келишувнинг 2015 йилги ижроси учтомонлама комиссияси томонидан мухокама этилди хамда 2016-2018 йиллар учун минтақавий келишув dsc_2569тузилиб вазифалар белгилаб олинди, – деди ўз кириш сўзида вилоят КУТБ раиси З.Маҳкамова. – Шунингдек, 41 та корхона ва ташкилотлар томонидан 44 нафар кекса ёшдаги меҳнат фахрийлари касаба уюшмалари сиҳатгохларида бепул соғломлаштирилди, ушбу мақсадлар учун 22 млн. 600 минг сўм маблағ корхона ва ташкилотлар хисобидан молиялаштирилди. 289 та корхона ва ташкилотларда 359 нафар пенсия ёшига етган ходимларга пенсияга чиқишдан олдин 35,5 млн. сўмлик бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. 2016 йилни  11 ойи давомида касаба уюшмалари томонидан 1471 та кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ташкилотлари ва янги тузилган фермер хўжаликлари аъзоликка жалб этилиши орқали 16430 нафар ходимлар касаба уюшма аъзолигига қабул қилинди. Тиббий кўмакка муҳтож, қандли диабет касаллигига чалинган, туғма эшитиш қобилияти паст бўлган 10 нафар репродуктив ёшдаги аёлларга эшитиш аппарати, глюкометр (тест полоскаси) тақдим этилди. Вилоятимизнинг чекка ва бориш қийин бўлган қишлоқларидаги кўмакка муҳтож  оилаларнинг ишлаётган  40 нафар аёллар ҳамда 26 нафар нафақага чиққан нуронийларни  Тошкент, Самарқанд, Бухоро каби тарихий шаҳарларга саёҳатлари  уюштирилди.

Давра суҳбатида ўринли таклифлар билдирилиб, ҳамкор ташкилотлар томонидан режалар белгиланди. dsc_2584Хусусан, Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Чуст туман кенгаши раиси Манзура Ҳакимова томонидан шундай ташаббус билдирилди: «Фаолиятимиз давомида кўпчилик кичик бизнес вакиллари, тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг ўз ходимларига республикамизда белгиланган ставкалардан паст миқдорда иш ҳақи тўлаётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Конвертдан ойлик бериш ҳолатларидан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Бу камчиликни тугатиш мақсадида, тадбиркорни тергаш ёки фаолиятига аралишиш эмас, унга кўмак бериш позициясида туриб, меҳнат бошқармаси, савдо-саноат палатаси ҳамда касаба уюшмаси ҳамкорликда уларнинг қонуний бурч ва мажбуриятларини англатишда ўқувлар ташкил этсак».
Қизиқарли баҳслар натижасида якдил хулосага келинди: муаммоларга ечим топиш ҳам, аслида халққа хизмат қилишнинг энг ёрқин намунасидир. Касаба уюшмалари давлdsc_2581ат ва жамоат ташкилотлари билан бу борадаги ҳамкорликни узоқ давом эттиради.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!