Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

МЕҲНАТИ МУҲОФАЗАЛАНГАН ИШЧИ

Меҳнат муҳофазаси масаласи ҳамиша касаба уюшмаларининг диққат марказида бўлган. Мазкур соҳадаги Қонуннинг янги таҳрири эса олдимиздаги вазифаларни янада изчиллаштирди. Шу мавзуни иш берувчилар ва ходимлар ўртасида кенгроқ ўрганиш, касаба уюшмалари ҳаётига тадбиқ этиш юзасида Наманган вилоятида кенг кўламли ишлар бошлаб юборилди.

«Nafis tex group» МЧЖда ўтказилган навбатдаги тадбир «Меҳнат муҳофазаси тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири, унга биноан касаба уюшмаларига берилган ваколат ва ҳуқуқлар муҳокамасига бағишланди.

Мазкур корхонада 186 нафар ишчи-ходим меҳнат қилиб келмоқда. Улардан 167 нафари аёллар, 96 нафари 30 ёшгача бўлганларни ташкил этади. Бу ерда сифат ва хавфсиз ишлаб чиқариш асосий мезондир. Хусусан, сифат хом ашёни текширишдан, муҳофазаланган иш ўрни корхонага кириш эшигидан бошланади.

­- Корхонамизда меҳнат муҳофазаси соҳасига жорий йил бошидан бери 73 млн. 546 сўм маблағ сарфланди, – дейди корхонанинг меҳнат муҳофазси бўйича вакили Мирзаолим Мирзаҳалимов. – Шунингдек, ишчиларнинг барчаси иш берувчи ҳисобидан бир йилда икки бора махсус иш кийими билан  таъминланмоқда. Тозалик, гигиена воситалари, иссиқ овқат билан доимий таъминлаш борасида маъмурият шуғулланиб келади.
sam_6208Корхонада «JUKI», «KANSAI» каби тикув, «ASTRON» бичув машиналарининг сўнгги моделлари ишлаб турибди. Шунингдек, қатор замонавий дастгоҳлар қулай, хавфсиз меҳнат қилишга шароит яратмоқда. Корхонада эркаклар, аёллар ва болалар трикотаж кийимларининг асосий ассортименти ишлаб чиқарилмоқда. Аниқроқ айтганда, соғлом, баркамол оила учун керакли кийимнинг барча турларини мазкур корхонадан топасиз

– Корхона ишчи-ходимларининг аксарияти коллеж битирувчиларидир, – дейди корхона касаба уюшма қўмитаси раиси Ширин Алиева. – Шу ўринда уларнинг ёш бўлишига қарамай, маҳорати ва билими юксак эканлигини эътироф этиш ўринли. Ҳамиша бир ёқадан бош чиқариб, ҳамжиҳатликда ишлаганимиз учун ҳам 20 турдан ортиқ болалар ва катталар кийим-кечаклари мамлакатимизда, шунингдек Россия, МДҲ мамлакатларида ўз харидорини топиб улгурди. Маҳсулотларимиз халқаро миқёсда ҳам эътироф этилиб, ISO – 9001: 2008 сертификатини қўлга киритдик.

– Бу ютуқлар омилида соғлом, хавфсиз, меҳнатга муносиб ҳақ тўлаш анъанаси асосий ўрин тутаётганини эътироф этиш ўринли, – дея тушунтириш берди тадбирда ўз маърузаси билан иштирок этган вилоят КУТБ меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Мирзанозир Қорабоев. – «Меҳнат муҳофазаси тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири бу борадаги ваколат ва имтиёзларнинг ҳуқуқий асосини янада мустаҳкамлади. Хусусан, янги таҳрирдаги қонунда касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик ор
sam_6206 ганлари, шунингдек, ходимларнинг ўзи меҳнатни муҳофаза қилиш учун вакил этган шахсларга, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини ўрганиш, иш берувчиларнинг жамоа шартномалари ва келишувларида назарда тутилган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш ҳуқуқи берилди. Янги таҳрирдаги Қонунда касаба уюшма ташкилотларининг раҳбарларидан ва бошқа мансабдор шахсларидан меҳнат шароитлари ва муҳофазаси тўғрисида, шунингдек, ишлаб чиқаришдаги барча бахтсиз ҳодисалар ҳамда касб касалликлари ҳақида ахборот олиш ҳуқуқи берилган. Шунингдек, касаба уюшмалари касб касалликларини текширишда, тиббий меҳнат эксперт комиссияси мажлисларида; ишлаб чиқариш объектлари ҳамда ишлаб чиқариш воситаларини синаш ҳамда фойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссиялар ишида мустақил эксперт сифатида иштирок этадилар.

Йиғилиш давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилиб, корхонанинг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги намунали тажрибаси оммалаштиришга келишиб олинди.

Гулчеҳра КАЗАКБАЕВА,

Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар кенгаши раиси

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!