Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

МАҚСАД – ИШЛОВЧИ МУҲОФАЗАСИ

Кейинги йилларда касаба уюшмалари тизимида кечаётган ислоҳотлар меҳнат муҳофазаси соҳасини янада такомиллаштириш вазифасини кун тартибига чиқармоқда. Зеро, ҳар қандай касб эгаси ўз иш ўрнининг хавфсиз бўлишини, етарли шароит ва имкониятларга эга ташкилот, корхона ва муассасада фаолият юритишни хоҳлайди. Айни талаблар тўла бажарилганда, яъни соғлом, хавфсиз иш ўрнига эга, муносиб иш ҳақига ҳамда соҳасига оид билимларни такомиллаштириш самараси сифатида янги-янги марраларни забт этиш кафолати бўлгандагина мутахассис касбининг моҳир устаси сифатида шакллана олади.

Шу тамойилни тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси республикамизнинг барча ҳудудларида «Меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги» мавзусида ўқув-амалий семинарлар ўтказмоқда. Мазкур анжуманлардан навбатдагиси Наманган photo_2016-10-14_15-15-54вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг катта мажлислар залида ташкиллаштирилди. Унда касаба уюшмалари фаоллари,  вилоят Меҳнат бош бошқармаси, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бўлими, “Саноатгеоконтехназорат” ДИ Наманган минтақавий инспекцияси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳудудий бўлими, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг бошланғич касаба уюшма қўмита раислари, меҳнатни муҳофаза қилиш вакиллари, ОАВ ходимлари иштирок этишди.
Семинар давомида ҳақли эътироф этилганидек, меҳнат муҳофазаси бўйича вакилларнинг вазифаси бугунги кунда тубдан ўзгармоқда. Авваллари, улар иш жараёнида юз берган бахтсиз ҳодисаларни расмийлаштириш чоғида эсланган бўлса, бугун айни бахтсиз ҳодисанинг олдини олиш, хавф-хатарсиз фаолият кафолатини таъминловчи шахсга айланмоқда. Бу ҳуқуқ ва имтиёзни берувчи қонун ва қонун ости ҳужжатлари ҳақида семинар давомида тингланган маърузаларда ҳам эслатиб ўтилди. Жумладан, “Ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини  яратиш борасида янги таҳрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг аҳамияти”, “Вилоятдаги хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлигининг аҳамияти”, “Ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил этиш” каби мавзуларда маърузалар тингланди. Шунингдек, иштирокчилар эътиборига ЎзКУФК томонидан тайёрланган меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил фаолияти ҳақида видеоролик ҳавола этилди.

 Хавфсизликни таъминлай олган корхона

ҳамиша пешқадам бўлади

 eletrset–   Корхонамизда жамоа шартномасига биноан ходимларга шахсий ҳимоя ва гигиена воситаларини бепул бериш, меҳнат таътили, зарарли ишда ишловчи ходимларга қўшимча таътил бериш ва пенсияга чиқишда имтиёзлар бериш бўйича келишувлар белгилаб олинган, – дейди
Наманган  ҳудудий электр тармоқлари корхонаси АЖ мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати муҳандиси Муҳаммаджон Маллабоев ўз маърузасида. – Шу келишувлар асосида 2016 йил 9 ой давомида ходимларга шахсий ҳимоя воситалари, махсус кийимлар учун 304344000 сўм ва электр қурилмаларида хавфсиз иш бажариш учун ҳимоя воситаларига 244825000 сўм маблағ сарфланди.

Корхонада ходимлар билан ишлаш “Энергетика ишлаб чиқариш корхоналарида ходимлар билан ишлаш қоидаси”га асосан иш олиб борилади. Бу қоидага асосан корхонани барча таркибий бўлинмаларида мунтазам равишда бош муҳандис томонидан тасдиқланган йиллик “Ходимлар билан ишлаш режаси” асосида бажарилиб келинмоқда. Юқорида қайд этилган “Ходимлар билан ишлаш қоидаси”га асосан ҳар йили мунтазам равишда буйруқ  асосида билимларни синаш комиссияси тайинланган. Шаҳар, туман электр таъминоти корхоналари, хизмат ва бўлим бошлиқлари, бош муҳандислари (муовинлари) ҳамда оператив (навбатчи) ходимларнинг меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўйича хавфсиз иш бажариш ҳамда билимларини ошириш мақсадида йилда бир марказий комссия томонидан билимлари синалади.

photo_2016-10-14_15-16-54Мақсадимиз ходимлар шикастланишига йўл қўймаслик, уларнинг меҳнатини мунтазам равишда ҳимоялашдан иборат. Бу масъулият саноат соҳасида янада юқори. Бу мақсадни уддалай олган корхона ҳамиша олдинда бўлади.

* * *

Семинарнинг амалий қисми жамоатчилик назоратини намунали йўлга қўйган «Наманган момиқ сочиқлари» МЧЖда давом эттирилди. Унда бошланғич касаба уюшма ташкилоти фаолияти ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги намунали жиҳатлар атрофлича таҳлил этилди.

photo_2016-10-14_15-17-33Семинар ишида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш       бўлими       бош      мутахассиси Сардор Салаҳутдинов иштирок этди ҳамда координатор сифатида ўз тавсиялари билан ўртоқлашди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!