Косонсойлик жахон чемпиони
- Янгиликлар
«Энг фаол ёш спорт мурабийи» танловининг вилоят боскичи голиби Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, 1-ДАН қора белбоғ соҳиби, спорт усталигига номзод, 3- карра Ўзбекистон чемпиони, 4-карра Ўзбекистон кубоги мутлоқ ғолиби, Халқаро турнирлар совриндори, Жаҳон кубоги совриндори, 5-карра
Жаҳон чемпиони. “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳиби.
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Косонсой туман кенгаши тизимидаги таълим муассаларида фаолият юритаётган спорт мураббийлари уртасида «Энг фаол ёш спорт мурабийи» номинацияси буйича танлов туман боскичи утказилди. Танловда 20 нафар 30 ёшгача булган ёш мурабийлар катнашдилар. Туман кенгашида тузилган хакамлар хайати томонидан «Энг фаол ёш спорт мурабийи» номинацияси буйича берилган бахолаш мезонлари асосида танлов иштирокчилари барча хужжатлари ва билим савиялари синовдан утказилди. Танлов натижаларига кура 1-уринни болалар ва усмирлар спорт мактаби «Шотакан карате до» спорт мурабийи 88 балл билан эгаллади, 2-уринни болалар спорт мактаби «Таеквандо» спорт тури мурабийси Абдухакимова Мафтуна 67 балл билан эгаллади ва 3-уринни 43-мактаб енгил атлетика спорт мураббийи Кодиров Тохиржон 52 балл билан эгаллади. Голибларни Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Косонсой туман кенгаши эсдалик совгалари билан такдирланди.
«Энг фаол ёш спорт мурабийи» номинацияси буйича утказилаётган танловни вилоят боскичига Абдумуталов Мухаммадсиддик Кахрамон угли йулланмани кулга киритди. Танловнинг вилоят боскичида 12 та тумандан катнашган ёш спорт мураббийлари уртасида узини эришган ютуклари билан ва ёш авлодни соглом ва баркамол килиб тарбиялашдаги муваффакияти учун фахрли биринчи уринни эгаллади ва танловнинг республика боскичига йулланмани кулга киритди.
Абдумуталов Мухаммадсиддик Кахрамон угли 2012-2015 йилларда Косонсой туман НамМТИ қошидаги 2 сонли академик лицейи укувчиси. 2015 йилдан буён Косонсой туман Болалар ва усмирлар спорт мактаби “Шотокан каратэ-до” спорт мураббийси вазифасида ишлаб келмокда.